Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган ​​​​​"Uzbek Tigers" ва "Cuba Domadores" ўртасидаги Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) чорак финалининг дастлабки жанглари ўз ниҳоясига етди.

Бокс кечасининг сўнгги қарама-қаршилигида бокс ихлосмандлари Ўзбекистон чемпиони Санжар Турсуновнинг 2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндори Эрисленди Савонга қарши жангини гувоҳи бўлишди.

Кубалик маҳоратли чарм қўлқоп устаси Эрисленди Савоннинг жиддий қаршилигига дуч келган ёш боксчимиз Санжар Турсунов рингда ўзини йўқотиб қўймади ва рақибига етарлича қаршилик кўрсата олди.

Бироқ тажриба ўз сўзини айтди ва ҳакамларнинг якуний қарорига кўра, кубалик боксчи ғалабани қўлга киритди.

Умумий ҳисобга кўра, "Uzbek Tigers" жамоаси 3-2 ҳисобида чорак финалнинг дастлабки баҳсини ўз фойдасига ҳал этди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98