Маълумки, “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) турнирида гуруҳ босқичини мувафаққиятли тугатиб, кейинги босқичга йўл олди. Айни дамда жамоамиз 13 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Кейинги ўринларда бораётган “Cuba Domadores” (12) ва “Colombia Heroicos” (7) биттадан кам учрашув ўтказиб, иккинчи ва учинчи ўринда боришмоқда. Бу жамоалар ўртасидаги учрашув эртага,13 апрел куни Колумбияда бўлиб ўтади.

“Uzbek Tigers”нинг сўнгги тур учрашувларини Термиз шаҳри қабул қилган эди, энди чорак финал жангларига Наманган ва Бухоро асосий даъвогарлардан бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, WSB турнири VIII мавсуми чорак финалига 3 та гуруҳдан иккитадан ва яна иккита энг яхши натижа қайд этган жамоа йўл олади.

Кейинги босқичга йўл олган барча жамоалар апрел охирида қолган гуруҳларда ўтадиган учрашувлардан сўнг маълум бўлади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98