Mourin'yo "Real"ga asosiy muammoni aytdi va yechim topdi

  • 08.06.2026 22:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" яқин кунларда жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Жозе Моуриньони эълон қилиши кутилмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг қайтиши бўйича барча расмий тартиб-таомилларни якунлаш арафасида.

Испаниянинг Marca нашри ёзишича, Моуриньо аллақачон клуб раҳбарияти билан дастлабки суҳбатлар ўтказган ва жамоанинг асосий муаммоси сифатида ҳимоя чизиғини кўрсатган. Португалиялик мураббийнинг фикрича, "Реал" ҳужум ва ярим ҳимояда етарлича кучли, аммо чемпионликлар учун курашишда ҳимояни жиддий мустаҳкамлаш зарур.

Манбага кўра, Моуриньо клубга аниқ режа таклиф қилган: Иброҳим Конате билан шартнома имзолангандан сўнг, марказий ҳимояга яна бир юқори даражали футболчи олиш лозим. Шу йўл билан у ҳимояни қайта қуриш ва рақобатбардош таркиб шакллантиришни мақсад қилган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Конате "Реал" билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Унга кўра, футболчи жаҳон чемпионати якунлангач, мадридликлар ихтиёрига қўшилади.

Маълумотларга қараганда, Конате "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси муддати тугагач, эркин агент сифатида "Реал" сафига ўтади. Шу тариқа, Моуриньонинг эҳтимолий дастлабки йирик трансферларидан бири ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратилмоқда.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!