“Овозли портал” хизматидан фойдаланиш>
КЕЛИШУВИ
1. Келишув предмети
1.1. Мазкур Фойдаланиш келишувининг (бундан кейин матнда – Келишув деб аталади) томонлари бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан 2014 йил 6 февралда берилган № 0006090-сонли лицензия асосида амалга оширувчи «Lux Content» МЧЖ (2014 йил 24 июлда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Хокимлиги ҳузуридаги тадбиркорларни рўйхатга олиш инспекцияси томонидан рўйхатга олинган, Сертификат № 2014360, СТИР: 303012274, тел.: +998 71 233-32-55) (бундан кейин матнда – Ташкилотчи деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси уяли алоқа операторлари хизматларига уланган, мулоқотга лаёқатли жисмоний шахс Абонент (бундан кейин матнда – Фойдаланувчи деб аталади) ҳисобланади.
1.2. мазкур Келишувда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
«Хизмат» – Абонент уланган уяли алоқа оператори томонидан ўрнатилган тариф режаси ва тарификацияга мувофиқ тўлов асосидаги Овозли порталга киришни тақдим этиш;
«Овозли портал» — Абонентларга махсус қисқа рақамларда интерфаол кўнгилочар ва бошқа хизматларни тақдим этиш учун Ташкилотчининг call-маркази ичида қўнғироқларни йўналтириш вазифасини бажарувчи, олдиндан ёзиб қўйилган овозли хабарлар тизими;
«Онлайн чат» — Овозли порталнинг махсус буйруқлари ёрдамида Абонентларга реал вақтда интерфаол мулоқот қилиш имкониятини берувчи Овозли порталнинг хизматларидан бири;
«Акция» – Ташкилотчи томонидан Фойдаланувчилар орасида Овозли портал ва Хизматлардан фойдаланишни кучайтириш мақсадида бепул асосда ўтказиладиган совринлар танлови;
«Абонент рақами» – Фойдаланувчига телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш шартномасини тузишда уяли алоқа оператори томонидан ажратилган, телефон тармоғига уланган абонент қурилмасини унга бошқа абонент қурилмалари уланганида идентификациялаштириш мумкин бўлган рақам;
«Сервис рақами» – бу мобил алоқа оператори томонидан Овозли портал ва Хизматларга кириш учун тақдим этиладиган махсус қисқа рақам (Beeline овозли қисқа рақами – 5555 ва SMS қисқа рақами – 5454, Ucell овозли қисқа рақами – 555 ва SMS қисқа рақами – 5454, Perfectum овозли қисқа рақами – 0720 ва SMS қисқа рақами – 5454, Uzmobile овозли қисқа рақами – 5555 ва SMS қисқа рақами – 1424, Mobiuz овозли қисқа рақами – 7777 (Мулқот шахри) ва SMS қисқа рақами – 77777);
«Ташкилотчи» – «LUX CONTENT” МЧЖ;
«Тариф» – мазкур Келишувга иловада кўрсатилган Овозли портал хизматлари нархи;
«Фойдаланувчи» – жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган уяли алоқа оператори абоненти;
«Ноёб код» — Ташкилотчининг ахборот тизими томонидан умумлаштириладиган ва Фойдаланувчига SMS-хабар орқали йўналтириладиган фойдаланувчи рақамини ишончли индентификациялаш учун зарур бўлган сонли ёки ҳарф-сонли код.
2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
2.1. Мазкур Келишув, Ташкилотчи ва Фойдаланувчи ўртасида Ташкилотчининг кўнгилочар ва бошқа хизматларидан фойдаланиш бўйича муносабатларини тартибга солади.
2.2. Хизматга уланиш учун Фойдаланувчи Сервис рақамига қўнғироқ қилиши (Фойдаланувчи уланган мобил алоқа операторига мувофиқ) ёки Сервис рақамига «X» матнли SMS юбориши зарур.
2.3. Фойдаланувчи томонидан мазкур Келишувнинг 2.2-бандида кўрсатилган Сервис рақамига SMS-хабар юбориши ёки қўнғироқ қилиши қуйидагиларни англатади:
• Фойдаланувчининг мазкур Келишувни барча бандларига сўзсиз рози бўлиши ва ушбу Келишув бўйича Фойдаланувчига юклатилган вазифаларга риоя қилиш мажбуриятлари билан унинг шартларини сўзсиз қабул қилиш;
• Фойдаланувчининг, Ташкилотчи ва Фойдаланувчининг уяли алоқа оператори ўртасида тузилган шартномага асосан Тарифларга мувофиқ маблағларни ўзини абонент ҳисоб рақами ечиб олинишига сўзсиз рози бўлиши;
• Ушбу Келишувнинг тўлиқ ва сўзсиз акцепти, уни билмаслик, шартлари билан танишиб чиқмаслик Фойдаланувчини уни шартларини бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этмайди;
• Шахсий маълумотларига ишлов берилишига розилик;
• Хизматни улаш вақтида Фойдаланувчи 18 ёшга тўлганлигини тасдиқлайди.
2.4. Хизматга, 2.2-бандда кўрсатилган ҳар қандай усулларнинг бири орқали уланишда, Фойдаланувчига уланганлиги, агар Хизматга уланиш кунига шундай акция мавжуд бўлса, акциянинг давом этиш муддати ҳақидаги хабар, шунингдек мазкур Фойдаланиш Келишувига ҳавола ёзилган SMS-хабар келади.
2.5. Мазкур Келишув ва/ёки Тарифларни ўз ихтиёрига кўра ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш ҳуқуқини Ташкилотчи ўзида қолдиради. Ташкилотчи, Келишув ва/ёки Тарифлардаги ўзгаришлар ва/ёки кўшимчалар тўғрисидаги маълумотни Фойдаланувчига ушбу Келишув матнига ҳаволани кўрсатган ҳолда, киритилган ўзгариш ва/ёки қўшимчалар кучга киришидан 1 кун олдин SMS орқали юборади.
Келишув ва Келишувга ўзгаришлар ва/ёки қўшимчаларнинг амалдаги таҳрири Интернет глобал тармоғида http://sports.uz ва www.luxcontent.uz манзили бўйича мавжуд.
2.6. Фойдаланувчи, Келишув ва/ёки Тарифларга Ташкилотчи томонидан киритилган ўзгаришлар ва/ёки қўшимчаларга рози бўлмаган тақдирда, шунингдек Фойдаланувчи Хизматдан фойдаланишни рад этиш истагини билдирган ҳолларда, Фойдаланувчи ҳар қандай вақтда Сервис рақамига «STOP X» матни киритилган SMS-хабар жўнатиб ёки шахсий кабинет орқали Сервис рақамига ёки +998781400501 рақами орқали Ташкилотчининг call-марказига қўнғироқ қилиб, Хизматдан фойдаланишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.
2.7. Фойдаланувчи томонидан, мазкур Келишувнинг 2.6-бандида кўрсатилган SMS-хабарнинг жўнатилмаганлиги, шунингдек Абонентга Ташкилотчи томонидан эълон қилинган акцияларнинг якунланганлиги тўғрисидаги SMS-хабарларнинг келиши, Фойдаланувчининг Хизматдан кейинчалик фойдаланишга розилигини англатади. Бундай розилик, Абонент Ташкилотчига ушбу Келишувнинг 2.6-бандида кўзда тутилган усуллардан бири билан Хизматдан фойдаланишни рад этиш (воз кечиш) тўғрисида огоҳлантириш юборгунга қадар давом этади.
2.8. Агар Фойдаланувчи, мазкур Келишувнинг 2.5-бандига мувофиқ хабар тариқасида юбориладиган Келишувга ҳар қандай ўзгариш ва/ёки қўшимчалар киритилганидан кейин Хизматдан фойдаланишни рад этмаган (воз кечмаган) тақдирда ёки Овозли порталдан фойдаланишни давом эттирса, бу Фойдаланувчининг бундай ўзгариш ва/ёки қўшимчаларга сўзсиз рози эканлигини англатади.
2.9. Мазкур Келишув оммавий оферта ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддасига мувофиқ тузилган.
3. Ташкилотчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Ташкилотчи Фойдаланувчига Овозли порталга киришни тақдим этишга мажбур.
3.2. Ташкилотчи, ўз ихтиёрига кўра овозли портал орқали хизматларни тақдим этиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
3.3. Ташкилотчи ҳар қандай вақтда, Фойдаланувчининг розилигини олмасдан, мазкур Келишувни бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга.
3.3. Ташкилотчи, Хизматни оммавийлаштириш, Фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида, Акциялар ўтказишга ҳақли. Акцияларни ўтказиш тартиби мазкур Келишувнинг 7 бўлимига мувофиқ белгиланади.
3.4. Ташкилотчи Фойдаланувчиларга, Келишувга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги маълумот, акциялар тўғрисидаги ахборот, Хизмат ҳақидаги ташкилий-техник ёки бошқа маълумотлардан иборат бўлган SMS-хабарлар юборилишини амалга оширишга ҳақли.
3.5. Хизматни кўрсатишда Ташкилотчи қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмаслиги шарт:
3.5.1. уй манзиллари, телефон рақамлари ва бошқа шахсий маълумотларни очиқ фойдаланишга жойлаштиришга Фойдаланувчиларнинг шахсий розилигини олмасдан туриб, шундай ҳаракатларни амалга ошириш;
3.5.2. Фойдаланувчига, вирус ёки бошқа зарарли дастурларни ўз ичига олган ҳар қандай файлларни жўнатиш;
3.5.3. жиноий фаолиятни батафсил баён қилиш ёки тарғиб қилиш, жиноий ҳаракатларни амалга ошириш бўйича йўриқнома ёки кўрсатмаларни жойлаштириш;
3.5.4. Фойдаланувчиларга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа маълумотни жўнатиш.
4. Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Фойдаланувчи, мазкур келишувнинг шартларига риоя қилган ва Тарифларга мувофиқ тегишли пулли хизматлардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаган ҳолда ўз ихтиёрига кўра Овозли портал хизматларидан фойдаланишга ҳақли.
4.2. Фойдаланувчи Хизматдан фақат қонуний мақсадларда фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, шунингдек Ташкилотчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
4.3. Фойдаланувчи, Ташкилотчига SMS-хабар орқали қандайдир бир маҳсулот ёки хизматлар рекламаси бўлган материалларни юбормаслик мажбуриятини олади.
4.4. Фойдаланувчи, Сервис рақамига «STOP X» ёки 1 матни киритилган SMS-хабар жўнатиб ёки шахсий кабинет орқали қисқа рақамга, шунингдек call-марказга (78 140 50 01) қўнғироқ қилиб, Хизматдан фойдаланишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.
4.5. Фойдаланувчи, Ташкилотчи томонидан ўтказиладиган Акцияларда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Акцияларда иштирок этиш учун Фойдаланувчи мазкур Келишувнинг 2.2-бандида кўзда тутилган усулларнинг бири орқали Хизматга обуна бўлган бўлиши керак, шунингдек ўзи иштирок этишни режалаштираётган ҳар бир Акциянинг шартлари билан танишиб чиқиш мажбуриятини олади. Ҳар бир Акциянинг шартлари ушбу Келишувнинг Иловаси ҳисобланади ва www.sports.uz www.luxcontent.uz сайтида жойлаштирилади.
4.6. Фойдаланувчи, Ташкилотчининг розилигисиз учинчи шахсларга Ноёб код мазмуни тўғрисидаги ахборотни бошқа шахсга топшириш, воз кечиш, сотиш, фойдаланишга топшириш ва бундай маълумотнинг бошқа шахсга топширилишига олиб келувчи бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
4.7. Вояга етмаган шахсларнинг Хизматга кирмаслигини кафолатлайди ва Фойдаланувчининг айби билан вояга етмаган шахслар Хизматга рухсатсиз киришлари оқибатида юзага келган қандайдир бир зарар ёки зиён учун Фойдаланувчи жавоб беради.
4.8. Фойдаланувчи, мазкур Келишув билан белгиланган бошқа мажбуриятларни бажаришга мажбур.
5. Хизматдан фойдаланиш қоидалари ва шартлари
5.1. Хизматлар доирасида, Ташкилотчи, Тарифларга мувофиқ пуллик тўлов асосида Фойдаланувчиларга Овозли портал хизматини тақдим этади. Обуначиларга, акцияни ўтказиш вақтида Овозли портал хизмати бепул тақдим этилади. Акция бир ой давомида ўтказилади. Акция тугашидан 3 кун олдин, абонентларга, Овозли портал хизматлари пуллик бўлаётганлиги тўғрисидаги SMS-жўнатмалар орқали огоҳлантириладилар, SMS-хабарда пуллик режимга ўтиш нархи ва муддатлари, шунингдек хизматдан фойдаланишдан воз кечиш усули мазмунидаги маълумотлар бўлади. (Ucell абонентлари учун кунлик абонент тўлови 505,20 сўмни ташкил қилади).
5.2. Хизматнинг нархи Фойдаланувчининг абонентлик ҳисоб-рақамидан, Ташкилотчи ва Фойдаланувчининг уяли алоқа оператори ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ечилади.
5.3. Фойдаланувчилар учун Хизматлар нархи Интернет тармоғида www.luxcontent.uz ва http://sports.uz/page/tariff сайтларида 2024 йил 1 августга қадар очиқ бўлади, ва бу маълумот кейинчалик архивлаштирилади.
5.4. Фойдаланувчининг абонентлик рақамида маблағлар мавжуд бўлмаганида, Ташкилотчи Фойдаланувчига Хизматлар кўрсатишга мажбур эмас. Агар, Фойдаланувчининг абонент ҳисоб рақамида Ташкилотчи Хизматларига ҳақ тўлаш учун маблағлар етарли бўлмаганлиги оқибатида Хизматлар нархини тўлашга маблағлар етарли бўлмаса, Ташкилотчи, Фойдаланувчининг абонент ҳисоб рақамида Ташкилотчининг Хизматларини тўлашга маблағлар етарли бўлгунига қадар Хизматларга кириш имкониятини вақтинча чеклаб қўяди.
5.5. Хизматлар нархи, уларнинг таркиби, тўлов муддатлари ва тартиби, Фойдаланувчини кейинчалик киритилаётган ўзгаришлар ҳақида мазкур Келишувнинг 2.5-бандида кўзда тутилган тартибда огоҳлантирган ҳолда Ташкилотчи томонидан бир томонлама равишда ўзгартирилиши мумкин.
5.6. Мазкур Келишувнинг 2.2-бандида кўзда тутилган тартибда Хизматга обуна бўла туриб, Фойдаланувчи, ўзи хизматдан фойдаланишни режалаштираётган қурилма Хизматнинг барча имкониятларидан фойдаланиш имконига эга эканлиги билан сўзсиз розилигини билдиради.
5.7. Мазкур Келишувнинг томонлари, Овозли портал хизматига обуна бўлиш вақтида Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланишини тасдиқлайди ва келишадилар.
6. Жавобгарлик. Жавобгарликни чеклаш
6.1. Хизмат, «қандай кўринишда бўлса, ўша ҳолатда» тақдим этилади. Ташкилотчи унга нисбатан ҳеч қандай кафолат ёки ишончнома бермайди.
6.2. Фойдаланувчи, Ташкилотчининг Овозли порталдаги хизматларини мос келиши жавоб бермаслигини тушунади.
6.3. Фойдаланувчи Ноёб коди акция ва ўйинларга киришни таъминлаш шартида, Қурилма ёки дастурий таъминотнинг, Фойдаланувчининг ноёб кодини тўлиқ ёки Фойдаланувчилар кутган даражада қисман қўллаб-қувватлай олмаслиги натижасида етказилган ҳар қандай зарур учун Ташкилотчи жавобгар бўлмайди.
6.4. Фойдаланувчи томонидан қандайдир бир ғаразгўй мақсадларда юборилган маълумотлардан фойдаланмаслик мажбуриятини олади ва ушбу маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини кафолатлайди. Ташкилотчи томонидан, давлат назорат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича бундай маълумотни ошкор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва лозим даражада хизмат кўрсатиш учун Ташкилотчининг мажбурияти бўлган ҳолларда, Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотнинг Ташкилотчи томонидан ошкор қилиниши мазкур шартнинг бузилиши ҳисобланмайди.
6.5. Фойдаланувчи ўзининг Абонент рақамининг сақланувчанлиги ва уни йўқотиш ёки Абонент рақамидан рухсатсиз фойдаланганлик сабабли вужудга келиши мумкин бўлган зиёнлар учун тўлиқ жавобгар бўлади. Фойдаланувчининг Абонент рақамини учинчи шахслар томонидан рухсатсиз ишлатиши сабабли вужудга келган зиёнлар учун Ташкилотчи жавоб бермайди ва қоплаб бермайди. Фойдаланувчининг Абонент рақамидан фойдаланиш амалга оширилган барча ҳаракатлар, Фойдаланувчининг ҳаракатлари деб баҳоланади. Фойдаланувчи, абонент рақамидан амалга оширилган барча ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
6.6. Ташкилотчи, телефон алоқаси, уяли операторлар иши, Интернет тармоғи билан боғланиш сифати, шунингдек Интернет-провайдерлар ишининг сифати ва уларнинг Фойдаланувчини қурилма ва дастурий таъминоти билан ишлаши ҳамда Ташкилотчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар учун, булар билан боғлиқ бўлган барча негатив оқибатларнинг барчаси каби жавоб бермайди.
6.7. Фойдаланувчи ёки бошқа шахснинг ҳар қандай электрон қурилмалари, мобил қурилмалари, ҳар қандай бошқа жиҳози ёки дастурий таъминотига Хизматдан фойдаланиш натижасида етказилган ёки у билан боғлиқ зарар учун Ташкилотчи жавоб бермайди.
6.8. Ҳеч қандай вазиятда Ташкилотчи, Хизматдан фойдаланиш сабабли келиб чиққан ҳар қандай тўғридан-тўғри, билвосита, қасддан етказилмаган зарар, шу жумладан қўлдан бой берилган даромад ва йўқотилган маълумотлар учун Фойдаланувчи ёки бошқа учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди.
6.9. Фойдаланувчи, “Овозли портал” хизмати орқали олинадиган маълумотнинг мазмуни ва қонунийлиги, ҳаққонийлиги учун Фойдаланувчи ёки бошқа учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди.
6.10. Мазкур Келишувда баён этилган қоида ва шартларнинг Фойдаланувчи томонидан бузилганлиги учун Ташкилотчи жавоб бермайди ва Фойдаланувчи томонидан мазкур Келишувда баён қилинган қоида ва шартлар, ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузганида ёҳуд ҳар қандай учинчи шахслардан ана шундай маълумотни олганида, Ташкилотчи ўз ихтиёрига кўра Фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирган ёки огоҳлантирмаган ҳолда, бундай ҳаракат натижасида Фойдаланувчига етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар учун жавоб бермасдан туриб, Фойдаланувчининг Хизматга киришини тўхтатиб туриши, чеклаб қўйиши ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
7. Акцияларни ўтказиш шартлари
7.1. Фойдаланувчиларни Хизматдан фойдаланишга қизиқтириш мақсадида, Ташкилотчи ўз ихтиёрига кўра мустақил равишда рағбатлантирувчи тусдаги Акцияларни ўтказишга ҳақли.
7.2. “Овозли портал” Хизматини фаоллаштирган барча Фойдаланувчилар (жисмоний шахслар)) акция иштирокчилари бўлади.
7.3. Қуйидагиларга Акцияда иштирок этиш тақиқланади: Ташкилотчи ходимлари, вакиллари ҳамда бундай ходим ва вакилларнинг оила аъзоларига, шунингдек агар Ташкилотчи томонидан пудратчи-ташкилот таклиф этилган бўлса у ҳолда бундай пудратчи-ташкилотнинг ходим ва вакилларининг оила аъзоларига, бошқа ҳар қандай юридик шахсларнинг ходим ва вакилларига, шунингдек ташкилот ва/ёки Акцияни ўтказишга алоқадор бўлган ҳар қандай бошқа шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига. Агарда Акция Ғолибини аниқлаш чоғида, Қоидаларнинг мазкур бандида кўрсатилган шахс Ғолиб бўлганлиги аниқланса, у ҳолда Ташкилотчи совринли ўйинни қайта ўтказиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
7.4. Ўтказилиш шартлари мазкур Келишувнинг Иловаси бўлган ҳар бир ўтказиладиган Акция тўғрисида эълон қилади.
8. Якуний қоидалар
8.1. Ташкилотчи ва Фойдаланувчининг ўртасидаги ушбу Келишув ва муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади ва талқин этилади. Келишув билан тартибга солинмаган масалалар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
8.2. Агар қандайдир бир сабаблар билан ушбу Келишувнинг бирор бир шартлари ҳақиқий (амалда) ёки юридик кучга эга бўлмаса, бу Келишувнинг бошқа шартларининг амал қилиши ёки қўлланилишига таъсир кўрсатмайди.
8.3. Мазкур Келишув номуайян муддат давомида амал қилади ва Сервисга кириш ва ундан фойдаланишни амалга оширувчи ҳар қандай Фойдаланувчига, мазкур Келишувни Сервисда чоп этиш санасигача каби, унинг чоп этиш санасидан кейин ҳам амал қилади.
8.4. Ушбу Келишув, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-моддасига мувофиқ оммавий офертани, Фойдаланувчининг мазкур Келишув шарларига розилигини (акцептни) ифодалайди.
8.5. Томонлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқувчи мазкур Келишув билан тартибга солинадиган ҳар қандай низолар, Ташкилотчи жойлашган жойдаги ваколатли судда, низоларни тартибга солишнинг суддан олдинги эътирозли тартибига мажбурий амал қилган ҳолда хал этилишига Томонлар рози бўлдилар.
8.6. Хизматга тааллуқли ҳар қандай эътирозлар, масала ва таклифлар билан Фойдаланувчилар Ташкилотчига: info@luxcontent.uz почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин. Ташкилотчига эътироз билан мурожаат қилинганида Фойдаланувчи, эътирознинг асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши, шунингдек Сервисдаги барча рўйхатдан ўтказиш маълумотларини кўрсатиши шарт.
8.7. мазкур Келишув ўзбек ва рус тилларида тузилган. Низолар келиб чиққанида, ўзбек тилидаги вариант устун бўлади. Келишувнинг ўзбек тилидаги матни www.sports.uz ва www.luxcontent.uz манзилда жойлаштирилган.
Келишувга № 1 Илова
«Омадли Рақам» акциясини ўтказиш тўғрисида
1. Соврин сифатида қуйидагилар белгиланган:
1.1. Бош соврин: SAMSUNG A 14;
2. Акция 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар ўтказилади. Ташкилотчи Акция ўтқазилиш вақти ҳақида www.luxcontent.uz расмий сайт ёки http://sports.uz/ манзили орқали ёҳуд бошқа усулларда эълон қилиши мумкин.
3. Ташкилотчи, Акциянинг сайтида ёки бошқа усуллар билан чоп этган ҳолда Акция шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Ўзгаришлар, чоп этилган вақтидан бошлаб кучга киради, агар киритилган ўзгаришларда бошқача кўзда тутилмаган бўлса.
4. Акцияни ўтказишнинг бутун вақти давомига, “Овозли портал” ва қўшимча «Об-хаво малумотлари» смс хизмати UzMobile компаниясида Фойдаланувчисининг Абонент рақами фаол ҳолатда бўлиши керак.
5. Ғолиб, Акцияда иштирок этиш учун мазкур бўлимга мувофиқ барча зарур ҳаракатларни амалга оширган Фойдаланувчилар орасидан аниқланади.
6. Фойдаланувчи томонидан мазкур Келишувнинг 4.3-бандида кўрсатилган SMS-хабарнинг жўнатилиши, Фойдаланувчини ўйинда иштирок этишдан автоматик чиқариб юборилишига сабаб бўлади.
7. Акцияни ўтказиш санаси ва Акция ғолибини эълон қилиш, Ташкилотчи томонидан маълумотни http://sports.uz/ сайтига жойлаштириш ёки Фойдаланувчига SMS-хабар жўнатиш йўли билан белгиланади.
8. Ўйин, http://sports.uz/ сайтида тасодифий сонларни идентификациялаш тизими (Randomizer) ёки махсус барабандан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
9. Ғолиб, тасодифий сонларни идентификациялаш дастури (Randomizer) орқали эълон қилинади.
10. Акция ғолибини аниқлаш жараёни реал вақт режимида (live) http://sports.uz/ сайтида трансляция қилинади
11. Ғолибни эълон қилиш тўғридан-тўғри трансляция қилиш вақтида, шунингдек http://sports.uz/ сайтига маълумот жойлаштириш ёки Фойдаланувчига SMS-хабарни жўнатиш йўли билан амалга оширилади.
12. Соврин, ушбу Акцияда иштирок этган Фойдаланувчиларга, Тошкент шаҳрида Ташкилотчининг офисида топширилади. Топшириш санаси ва вақти, Акция ғолибига маълум қилиш, Абонент рақамига қўнғироқ қилиш ёки SMS-хабар жўнатиш орқали амалга оширилади.
13. Агар Акция ғолиби, Ғолиб эълон қилинганидан кейин 6 календар куни ичида Ташкилотчига мурожаат қилмаган ёки бошқача тарзда Совринни олишни рад этган тақдирда, бу ҳолда Ташкилотчи ўйинни қайта ўтказади ёки Совринни ўз ихтиёрида қолдиради.
14. Акция Ташкилотчиси, тақдим этилаётган Совринларнинг сифати учун жавоб бермайди.
15. Совринни олишда, ғолиб, ўзининг паспорт нусҳасини, доимий яшаш жойи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни қўшган ҳолда, уяли алоқа тақдим этиш тўғрисидаги шартномани тақдим этади. Фойдаланувчи, Ғолиб эълон қилинганидан кейин 6 кун давомида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, соврин берилмайди, ва Ташкилотчи ўйинни қайта ўтказади ёки Совринни ўз ихтиёрида қолдиради.
16. Ғолиб, Совриннинг пуллик эквивалентини олишни талаб қила олмайди.
17. Агар Ташкилотчи, Акция ташкил қилишни ўз номидан амалга оширса, у ҳолда Ғолибнинг номидан ва унинг топшириғига кўра, солиқ агенти сифатида Соврин кўринишидаги бошқа даромадни олиш учун жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлаш мажбуриятларини (ЎзР СК 178-моддаси 8-банди), Ташкилотчи ўз зиммасига олади. Акс ҳолда, Ғолиб, барча тегишли солиқларни ўзи мустақил равишда тўлаш мажбуриятини олади.
18. Ғолиб, уни Ғолиб деб топилишида вужудга келувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсларга ўтказа олмайди.
19. Ташкилотчи, Акция ғолиби томонидан қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди.
20. Фойдаланувчининг Акция шартлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ олмаганлиги учун жавоб бермайди.
21. Акцияда иштирок этиш факти, Фойдаланувчининг, Акция ўтказиш даврида ва ундан кейин ҳам ўзининг шахсий маълумотларини юбориш ва ишлов берилиши, Ташкилотчидан SMS-хабарлар, реклама ва бошқа хабарларни олишга тўлиқ розилигини кўзда тутади.
22. Совринни олиш билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, лекин улар билан чегараланмаган ҳолда, мобил алоқага харажатлар, Интернетга кириш харажатлари, транспорт харажатлар ва ҳ.к.) Акция ғолиблари мустақил тарзда тўлайдилар.
23. Акция ғолиби бўлган Фойдаланувчи, унинг фамилияси, исми ва отасининг исми, зарур ҳолларда эса фотосурати ва бошқа расмлари, видео, аудио материаллари Ташкилотчи томонидан реклама мақсадларида қўлланилиши мумкинлигига рози бўлади.
24. Акция Ташкилотчиси, акция қоидалари талабларини бузилишига йўл қўяётган ҳар қандай Фойдаланувчини Акциядан чиқариб юборишга ҳақли.
Келишувга № 2 Илова
«Омадли Рақам» акцияси тўғрисида
1. Онлайн чатдан ва “Uzmoblie” компаниясида хизматдан бепул фойдаланиш акцияси бир ой давомида амал қилади. Мобиуз абонентлари учун чатдан фойдаланишнинг биринчи кунидан бошлаб (абонент тўлови кунига 509,98 сўм).
2. Хизматга уланиш учун қисқа рақамига қўнғироқ қилиш ёки «X» матнли SMS-хабар жўнатиш зарур. (Beeline овозли қисқа рақами – 5555 ва SMS қисқа рақами – 5454, Ucell овозли қисқа рақами – 555 ва SMS қисқа рақами – 5454, Perfectum овозли қисқа рақами – 0720 ва SMS қисқа рақами – 5454, Uzmobile овозли қисқа рақами – 5555 ва SMS қисқа рақами – 1424, Mobiuz овозли қисқа рақами – 7777 (Мулқот шахри) ва SMS қисқа рақами – 77777);
3. Хизматга уланганда, уланганлик тўғрисидаги SMS-хабар келади.
4. Онлайн-чатдан компаниясида хизматдан бепул фойдаланиш ойи тугаганидан кейин, хизмат бундан кейин пуллик бўлаётганлиги ҳақида SMS келади.
5. Фойдаланувчи, қисқа рақамга «Stop X» матн ёзилган SMS юбориш орқали Хизматдан фойдаланишни тўхтатишга ҳақли.
6. Агар Фойдаланувчи, хизматдан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақидаги SMS-хабарни жўнатмаса, хизмат автоматик тарзда номуайян муддатга узайтирилган ҳисобланади, ва кейинги кундан бошлаб, Beeline: 699-сўм, Ucell: 505,2-сўм, Perfectum: 421-сўм, Uzmobile: 1300-сўм, Mobiuz: 510 сўм миқдоридаги тўлов ечиб олинади.
7. Фойдаланувчи, ҳохлаган вақтида қисқа рақамга «Stop X» матн ёзилган SMS юбориш орқали Хизматдан фойдаланишни тўхтатишга ҳақли.
8. Бепул онлайн-чат ва “Uzmoblie” компаниясида «Об-хаво малумотлари» смс хизмати хизматлари доирасида совринлар ўйналиши ўтказилади.
9. Ўйиннинг барча босқичларида қуйидаги тарздаги SMS-хабарлар юборилади: “Bugun Toshkent vaqti bilan 17:00 da, Omadli raqam aksiyasida g’olib aniqlanadi va jonli efir olib boriladi. Kuzatish uchun: sports.uz
9.1. Онлайн чат ва “Uzmoblie” компаниясида хизматга обуна бўлганлик ва хизматдан жорий календарь ойининг охиригача бепул фойдаланиш ҳамда қимматбаҳо совринларнинг бепул ўйналишида иштирок этиш тўғрисидаги огоҳлантирилиши.
9.2. Онлайн-чатдан ва “Uzmoblie” компаниясида «Об-хаво малумотлари» смс хизмати хизматдан бепул фойдаланиш даври тугаганлиги ва SMS олинган сананинг эртанги кунидан бошлаб хизматдан фойдаланганлик учун кундалик тўлов ёқилиши тўғрисидаги SMS-хабар.
10. Совринлар ўйини, Онлайн-чат ва “Uzmoblie” компаниясида «Об-хаво малумотлари» смс хизмати хизматга 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2023 йил 31 декабргача обуна бўлган барча рақамларнинг базасидан тасодифан танлаш йўли билан ўтказилади.
11. Тасодифий танлов, бошқа мустақил https://www.randomizer.org/ сервисидан фойдаланган ҳолда Randomizer манзил бўйича амалга оширилади.
12. Тасодифий танловнинг бутун жараёни, видеоёзув ёрдамида қайд этилади, ва 1 ой (30 кун) давомида танишиб чиқиш учун Ташкилотчининг сайтига жойлаштирилади.
13. «Омадли Рақам» акцияси фақат жисмоний шахс мақомига эга бўлган абонентлар орасида ўтказилади. Бунда корпоратив рақамлар ва юридик шахслар иштирок етмайди.