- Товарищеские матчи
- 1-тур
12/11/2020 21:00
-
90+6'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
-
90+5'
Футболчиларимиз катта иштиёқ билан олдинга ўтиш мобайнида бироз шошилиб қолмоқда.
-
90+4'
Марказга оширилган тўпни вакилларимиз дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Бу сафар ҳам Ҳожимат Эркинов зарба берди ва унинг уриниши тўсинга тегди. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.
-
90+3'
Ҳужумга ўтаётган футболчиларимиз яна бир бор бурчак тўпи ишлаб олди.
-
90+1'
Бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозабон ушлаб олишда хатога йўл қўйди. Ерга йиқилиб тушгандан сўнг, бироз майдонда ётди.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. Ўйин тақдирини ўзгартириш учун сўнгги имконият!
-
89'
Эркинов! Ҳожиматнинг зарбаси тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Футболчиларимизга бироз омад етишмади.
-
88'
Футболчиларимиз рақиб жарима майдони олдида штурм уюштирмоқда.
-
87'
Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
86'
Эркинов иккинчи қаватдаги тўп учун курашда дарвозабон билан тўқнашиб кетди.
-
84'
Вакилларимиз катта иштиёқ билан ҳужумга ўтмоқда. Сурияликлар зич ҳимояланяпти.
-
82'
Санжар Қодирқулов Лутфулло Тўраевни алмаштирди.
-
81'
Футболчиларимиз учун ҳужумга ўтиш осое кечмаяпти. Рақиб тартибли ҳимояланмоқда.
-
79'
Лутфулло Тўраевнинг хатосидан кейин рақиб катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган эди. Ҳолмухаммедов қоида бузиш эвазига уни тўхтатди. Ҳакам ҳимоячимизга сариқ карточка кўрсатди.
-
77'
Жарима майдони яқинида Ҳамдамов қўполлик ишлатди. Рақибларимизда яхши стандарт юзага келди.
-
76'
Боир Абдиҳолиқов ўрнига Темурҳўжа Абдуҳолиқов ўйинни давом эттиради.
-
74'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Футболчиларимиз фаолроқ ҳаракат қилиши шарт!
-
72'
Эркинов қанотда икки рақибини алдади. Бироқ ўзидан тўпни узоқлаштириб юборди. Вазият бой берилди.
-
71'
Сурия терма жамоаси футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
69'
Игорь Голбан ҳамда Жамшид Искандеров захирага олинди. Улар ўрнига Мурод Ҳолмухаммедов ва Аброр Исмоилов ўйинни давом эттиради.
-
67'
Сурия таркибида ўзгариш юз берди.
-
65'
Ислом Қобилов рақибини анча жиддий кутиб олди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
-
64'
Искандеров жарима майдони ичида Эркиновга тўп оширди. Унинг ниятини ҳимоячи пайқаб, хавфни бартараф этди.
-
64'
Тўп назорати ва устунлик вакилларимиз томонга ўтди.
-
63'
Юлдошев рақибини усталик билан алдаб ўтди. Суриялик футболчи уни чалиб йиқитди.
-
62'
Майдонни Жалолиддин Машарипов ҳамда Ойбек Бозоров тарк этди. Улар ўрнига Достонбек Ҳамдамов ва Ҳожимат Эркинов ўйинга қўшилди.
-
60'
Яшавор!! Абдувоҳид Нематов пенальтидан йўлланган зарбани қайтарди. Ўзидан чап томонга отилган дарвозабонимиз тўп йўналишини топа олди.
-
58'
Игорь Голбан жарима майдони ичида рақибни ўтказиб юборди ва унга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.
-
56'
Абрамов шогирдлари рақиб жарима майдони яқинида тўпни назорат қилмоқда. Аммо ичкарига кириш имкони бўлмаяпти.
-
54'
Сурияликлар марказда тўпни ушлаб турибди. Футболчиларимиз прессингда.
-
53'
Ойбек Бозоров рақиб жарима майдони ичида рақибни чалиб йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
-
52'
Иброҳимхалил Юлдошевга нисбатан қоида бузган Юсуф ал-Ҳамвий қизил карточкага лойиқ кўрилди. Таркибдаги футбочилар сони тенглашди.
-
50'
Рақиб футболчиси Юлдошевга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Вазиятнинг ҳар икки қаҳрамонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
49'
Футболчиларимиз голга муносиб реакция билдира олди. Абдиҳолиқовнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
-
48'
ГОЛ! Рақиб ҳисобни очди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Маҳмуд ал-Мавас Нематовни ожиз қолдирди.
-
47'
Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз тўп назоратини қўлга олиш билан бошламоқда.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
46'
Бўлимлар оралиғида сурияликлар сафида 3 та ўзгариш юз берди.
-
46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
-
45+2'
Танаффус!
-
45+1'
Жарима тўпидан зарба берган Ғаниевнинг уринишига анқилик етишмади.
-
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
45'
Абдихолиқов тўпни ўзига бўйсундириб, олдинга ўтди. Ҳимоячи уни қўполлик билан тўхтатди. Тайм сўнгида вакилларимизда яхши стандарт вазият юзага келди.
-
44'
Ҳимояга қайтган Машарипов тўпни узоқлаштирди.
-
43'
Лутфулло Тўраев ҳимояда тўпни олдирди. Унинг ўзи рақиб узатган тўпни майдондан чиқариб юборди.
-
42'
Чуқур прессингда ўйнаётган футболчиларимиз рақиб майдонида тўпни олиб қўймоқда. Бироқ ҳужумни давом эттиришнинг иложи бўлмаяпти.
-
40'
Голбан марказда рақибни тактик фол билан тўхтатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
-
39'
Футболчиларимиз навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.
-
38'
Машарипов фаол ҳаракатлари билан жарима майдони ичида тўпни шерикларига оширди. Ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
37'
Абдихолиқов қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоячиси уни тўхтатди.
-
36'
Кичик устунлик футболчиларимизда. Бироқ вакилларимиз вазиятлар яратишда бироз оқсамоқда.
-
34'
Жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарбани Нематов ажойиб ҳаракати билан зарарсизлантирди.
-
33'
Вакилларимиз эрта прессинг уюштирмоқда. Бу рақиб дарвозабонига бироз муаммолар туғдиряпти.
-
32'
Аяс Усмон икки футболчимизни чалғитиб, зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб, майдонни тарк этди.
-
31'
Ғаниевнинг узатмасидан сўнг Машарипов ноаниқ зарба йўллади.
-
29'
Қарши ҳужумга ўтишда Искандеров қўполлик билан тўхтатилди.
-
27'
Марказга узатилган тўпни Қобилов дарвозабон учун тўхтатиб берди. Рақибнинг яна бир ҳужуми бартараф этилди.
-
26'
Ҳимоячиларимиз сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ҳаракат қилди. Рақиб ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
-
25'
Искандеров ҳужумда қоида бузди. Тўп рақибга ўтиб кетди.
-
24'
Абдихолиқов томон узатилган тўпни дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
23'
Ҳимоячиларимиз жарима майдонига оширилаётган тўпларни узоқлаштирмоқда. Қарши ҳужумга ўтиш осон кечмаяпти.
-
22'
Йўлдошев ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйди. Рақиб тўпни эгаллаб, позицион ҳужумни бошлади.
-
21'
Абдихолиқов тезликда ҳимоячидан ўтиб кетди. Бироқ вазиятга аралашган дарвозабон тўпни ушлаб олиб, хавфни бартараф этди.
-
19'
Терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми Тўраевнинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.
-
18'
Искандеров шеригини олдинга бошлади. Машарипов тўпга ета олмади.
-
17'
Қанотдан жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Нематов ушлаб олди.
-
16'
Сурияликлар позицион ҳужум уюштирмоқда.
-
15'
Бобур Абдихолиқов офсайдда қолиб кетди.
-
12'
Стандарт вазиятдан берилган зарбани Нематов ушлаб олди.
-
12'
Ҳакамнинг қарорини муҳокама қилганлиги учун Лутфулло Тўраев огоҳлантирилди.
-
10'
Тўпни олиб қўйган рақиб дарҳол ҳужумга ўтди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган суриялик футболчини Ҳожиакбар Алижонов қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам уни майдондан четлатди.
-
10'
Жалолиддиннинг ўзи бурчакдан тўп оширди. Голбан зарба бера олмади.
-
9'
Машарипов қанотдан ёриб кириб, марказга тўп узатди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
8'
Ҳозирча, ҳимоячиларимиз рақибга олдинга ўтиш учун ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти.
-
7'
Чап қанотда Машарипов тўпни қабул қилиб, олдинга юрди. Бироқ шериклари унга етарли ёрдам беролмаганлиги туфайли, ортга қайтишга мажбур бўлди.
-
5'
Тўп назоратини футболчиларимиз ўз қўлларига олиш учун ҳаракат қилмоқда. Рақиб бунга прессинг билан жавоб қайтаряпти.
-
3'
Ўйинни ҳужум билан бошладик. Бироқ тўпни олиб қўйган рақиб дарҳол катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтди. Неъматов ўз жойини ташлаб чиқиб, хавфни бартараф этди.
-
1'
Учрашув бошланди!
-
0'
Сардорлар расмий маросимларни якунлади. Старт учун барчаси шай!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.