- Суперлига
- 2-тур
Металлург
- Шаҳзодбек Нурматов 5'
16/03/2021 18:30
Бунёдкор
-
90+6'
Учрашув якунланди! "Бунёдкор" сафарда минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Матнли трансляцияда сиз билан Жавоҳир Азимов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
-
90+4'
"Бунёдкор" жаримадан тўпни ўйинга киритади.
-
90+1'
Бугунги учрашувни 4910 нафар томошабин кузатиб борди.
-
90+'
Биринчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
89'
"Бунёдкор"нинг штурми тобора ошиб бормоқда.
-
88'
Лобанов фаол. У яна бир вазиятни бартараф этди.
-
86'
"Металлург" аъзоси Саламат Куттибоев кучли зарба йўллади, дарвозабон яна ўз ўрнида!
-
84'
Жароҳат олган Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Дилшод Раҳматуллаев ўйинга қўшилди.
-
82'
"Металлург" аъзоси майдон марказида тиббий ёрдам олмоқда. Унинг жароҳати жиддий шекилли.
-
81'
Гол инобатга олинмади. Ҳужумда фол.
-
80'
ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўп бош билан дарвозага жойлаб қўйилди!
-
80'
Яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берилади.
-
79'
Ғофурбековнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кутилмаган, кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон ажойиб сейви билан бартараф этди!
-
79'
"Металлург" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
-
78'
Мезбонлар сафида ҳам ўзгариш: Тошқўзиев ўрнига Ғофурбеков ўйинга қўшилди.
-
77'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Суннатилло Абдуллажонов ўрнига Эркинов ўйинга қўшилди.
-
76'
Кетма-кет зарбалар, Томиванинг 2 зарбасидарвоза устунига тегиб қайтди! Омад "Металлург"га кулиб боқди.
-
74'
Бурчакдан тўпни меҳмонлар ўйинга киритиб беради.
-
73'
Хуршид Ғиёсов тепган тўп дарвоза устуни устидан ўтиб кетди.
-
72'
"Бунёдкор" футболчисини ҳимоячи бўйнидан бўғиб ушлаб қолди ва йиқитди! Жаримадан тўп ўйинга киритиб берилади.
-
71'
Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди. Тўп дарвозадан ўйинга киритилади.
-
70'
Тошпўлатов ва Абдуллаев кескин тўқнашиб кетди. "Бунёдкор" жарима тўпи ишлаб олди.
-
69'
Евгений Макеев қўполлиги учун карточка билан огоҳлантирилди.
-
68'
Меҳмонлар аъзоси тоза ўйнади: рақиб йиқилиб тушганига қарамай, оёққа эмас тўпга ўйналди.
-
67'
Икромовнинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмаси анча кучли чиқди, тўп дарвозадан анча юқорилаб кетди.
-
65'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Санжар Рашидов ўрнига Фаррух Икромов ўйинга қўшилди.
-
64'
Томивага нисбатан жарима майдончаси чизиғи устида ўйин қоидаси бузилди. "Бунёдкор" жарима тўпи тепади.
-
63'
"Бунёдкор"нинг ҳужумини бекободликлар катта қийинчилик билан бартараф этишди. Ҳужум давом этмоқда.
-
62'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Тўраев ўрнига Иззатов ўйинга қўшилди.
-
61'
"Металлург"нинг қарши ҳужумлари зўр чиқмоқда, бироқ сўнгги зарбани йўлловчи футболчи йўқ. Ҳимоячилар уларни осон зарарсизлантиряпти.
-
60'
Томиванинг зарбаси дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди. Бироз ноаниқ.
-
59'
Майдон эгаларининг бир вакили рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди: ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганлигини кўрсатмоқда.
-
58'
Мезбонларнинг ҳужумлари марказдаёқ тўхтатилмоқда. Мағлуб бўлаётган жамоа борган сари фаоллашяпти.
-
56'
"Бунёдкор" рақиб жарима майдончаси атрофида қисқа паслар билан тўпни назорат қилган ҳолда позицион ҳужум ташкил этмоқда.
-
55'
Жароҳат олган Шаҳзод Нурматов ўрнига 7-рақамда Дониёр Нарзуллаев ўйинни давом эттирадиган бўлди.
-
53'
Нурматов оёқ пайларини чўзиб олган. Унинг ўрнига бошқа ўйинчи тушиши лозим. У ўйинни давом эттира олмайди.
-
52'
Шаҳзодбек Нурматов тўқнашув натижасида жиддий шикастланди. У майдон ташқарисига олиб чиқилмоқда. Тиббий ёпдам кўрсатилади.
-
50'
Бурчак тўпидан сўнг позицион ҳужум ташкил этилди, бироқ сўнгги узатмага "қалдирғочлар" дарвозабони биринчи бўлиб чиқиб келди ва уни ушлаб олди. Қарши ҳужум.
-
50'
"Металлург" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
-
49'
Ҳакамга эътироз билдирганлиги учун "Бунёдкор" бош мураббийи Марат Мифтахуддинов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
48'
Тўп учун курашда икки жамоа вакиллари қаттиқ тўқнашиб кетди. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда.
-
47'
"Бунёдкор"нинг позицион ҳужуми бекободликларнинг қўполлиги сабаб тўхтаб қолди. Жарима зарбаси.
-
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
-
45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
-
45+1'
Ҳакам хуштаги янгради ва бўлим якунланди! Танаффус.
-
45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
44'
Қанотдан узатилган тўпга биронта футболчи зарба бера олмади. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилади.
-
41'
Бурчак тўпи ишлаб олинди. "Бунёдкор"да хавфли вазият.
-
37'
Дамир Темировнинг кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Тўп ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
35'
Дамир Темиров сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Қўполлик.
-
33'
"Металлург" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.
-
31'
Ихтиёр Тошпўлатов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида!
-
27'
Аброр Тошқўзиев узатган тўпни ҳимоячи катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
-
24'
Меҳмонлар дарвозабони Ягудин анча олдинга чиқиб кетди, бироқ "Металлург" аъзолари вазиятдан унумли фойдалана олмади.
-
21'
"Бунёдкор" тўп назоратини қўлга олмоқда. "Металлург" сўнгги дақиқаларда назоратни йўқотди.
-
18'
Станислав Андреев сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
15'
Станислав Андреевнинг зарбасидан кейин тўпни Ягудин қайтарди.
-
14'
Жарима майдони ичидаги қоидабузарлик учун ҳакам "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгилади.
-
12'
Меҳмонлар футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди
-
9'
"Бунёдкор" голдан кейин секин-аста ўзига кела бошлади,
-
7'
Гол урган бекободликлар фаол ўйин намойиш эитишда давом этмоқда.
-
5'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Шаҳзод Нурматов аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.
-
3'
Майдон эгалари илк дақиқалардан фаоллик кўрсатмоқда.
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!