- Суперлига
- 4-тур
Коканд-1912
02/04/2021 16:15
Бунёдкор
-
90+6'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
-
90+5'
Жарима майдони ичида футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Ҳакам асабларни жиловлаб олишга чақирмоқда.
-
90+4'
Холмуҳаммедовнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
-
90+2'
Сўнгги дақиқаларни мезбонлар катта устунлик билан ўтказмоқда.
-
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди
-
89'
Холмуҳаммедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп бироз ноаниқ кетди.
-
87'
Мақсудов шогирдлари шошилмаяпти. Улар учун меҳмондаги 1 очко ёмон эмас.
-
85'
Анвар Хожимирзаевнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
-
83'
Шоҳназар Норбеков ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.
-
82'
Шифокорлар ҳамон дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатишда даовм этмоқда. Ўйин тўхтаб турибди.
-
80'
Равшан Ягудинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
78'
Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ сўнгги сонияларда ҳимоячилар уни тўхтатишга эришди.
-
75'
Лутфулло Тўраев ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
73'
Узоқ масофадан берилган зарбадан кейин тўпни Ягудин ушлаб олди.
-
71'
"Қўқон-1912" таркибида Якуба Бамба ўрнига Иқбол Маликжонов майдонга тушди.
-
70'
Мурод Холмуҳаммедовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
-
70'
Расул Йўлдошев ўз ўрнини Фаррух Икромовга бўшатиб берди.
-
68'
Бамба жарима майдони ичидан "қайчи" услубида зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади.
-
67'
Нурилло Тўхтасиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
65'
Қўқонликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
-
63'
Славко Лукич огоҳлантирилди.
-
62'
Хуршид Ғиёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У Лукич билан тўқнашиб кетди.
-
60'
Ашурматов шогирдлари ўз ярим майдонида тўпни эгаллаб турибди.
-
57'
Сухроб Иззатовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
55'
Расул Йўлдошевнинг ноаниқ узатмаси жамоаси ҳужуми эрта якунланишига сабаб бўлди.
-
53'
Ўйин паст темпда давом этмоқда. Томонлар ҳадеганда олдинга ўтавермаяпти.
-
51'
"Қалдирғочлар" марказда тўпни назорат қилмоқда.
-
49'
Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасидан кейин тўп жонли деворда турган футболчидан ўтмади.
-
48'
Даврон Эргашев жарима майдонига яқин ҳудудда қоида бузди. Қўқонликларда стандарт вазият юзага келди.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
-
45+2'
Танаффус!
-
45+1'
Жамоасининг хавфли тус олаётган ҳужумини Лутфулло Тўраев ноаниқ узатмаси билан барбод қилди.
-
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
-
44'
"Қўқон-1912"да ўта қулай имконият юзага келди. Холмуҳаммедовнинг узатмасидан кейин Собиржонов яқин масофадан зарба бера олмади.
-
42'
Кичик фоллар бироз кўпайиб кетди. Ўйин темпи шу сабабли тушиб кетмоқда
-
40'
Славко Лукич ҳужумда Ғиёсовга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
38'
Холмуҳаммедовнинг уриниши бесамар якунланди.
-
37'
Жамоалар тироз эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда.
-
35'
Жарима майдонига ёриб кирган Мираҳматовнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
-
33'
Шохазар Норбековнинг ақлли узатмасини "Бунёдкор" ҳимоячилари пайқаб қолди ва тўпни олиб қўйди.
-
31'
Ҳасановнинг жарима майдони ичидан бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
-
28'
Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
-
26'
Собиржоновга сариқ карточка кўрсатилди
-
24'
Асад Собиржоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
22'
Тўп назорати қўқонликлар томонга ўтди.
-
20'
Собиржоновга нисбатан қоида бузган Иззатов огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
-
18'
Жарима майдони ичида тўпга мослаша олмаган Норбеков зарба беришда адашди.
-
17'
Мақсудов шогирдлари яхши прессинг уюштирмоқда. Бу рақибни хато қилишга мажбур қиляпти.
-
15'
Холмуҳаммедовнинг фаол ҳаракатлари эвазига қўқонликлар бурчак тўпига эга бўлди.
-
13'
Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
-
11'
Ҳасановнинг қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Ягудин ушлаб олди.
-
9'
Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.
-
8'
"Қалдирғочлар" секин-асталик билан ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
-
6'
Илк хавфли ҳужум мезбонларда юзага келди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Мерзляков ноани зарба йўллади.
-
5'
Рақиби билан тўқнашиб кетган Сухроб Иззатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
-
3'
Ҳар икки томон вакиллари назоратни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
-
1'
Ўйин бошланди!
-
0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!