• Суперлига
  • 7-тур

Машал

  • Ҳумоюн Муртазоев 86'
1 : 4

05/05/2021 17:00

Локомотив

  • Темурхўжа Абдухолиқов 11', 64'
  • Исломжон Қобилов 21'
  • Кахи Махарадзе 83'
  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Локо" навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларда тўп майдон марказида бўлиб турибди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Голдан руҳланган мезбонлар ҳисобни қисқартириш илинжида олдинга ўтмоқда.

  • 86'

    ГОООООООООООЛ! Муртазоев ҳисобдаги фарқни қисқартирди!

    Нуқта қаршисига келган Ҳумоюн ўзидан ўнгга зарба бериб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 85'

    Жарима майдони ичида Комилов рақибини йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 83'

    ГООООООООООЛ! Махарадзе ҳисобдаги фарқни оширди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Кахи боши билан дарвозага йўллади.

  • 80'

    "Локо"нинг ҳужумлари давом этмоқда.

  • 78'

    Ғанихонов ва Алижонов майдонга тушди. Улар Сидиқов ҳамда Рашидхоновни алмаштирди.

  • 75'

    Секейра шогирдлари майдон бўйлаб тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 72'

    Азиз Амоновнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Эшбўтаев қайтарди.

  • 71'

    Ўйин темпини яна "темирйўлчилар" белгиламоқда.

  • 69'

    Махарадзенинг узатмасидан кейин Абдухолиқов офсайдда қолиб кетди.

  • 67'

    Меҳмонлар сафида ўзгариш: Туропов ҳамда Қобилов ўрнига Махарадзе ва Жумабоев ўйинга қўшилди.

  • 64'

    ГОООООООООЛ! "Локо" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Ҳимоячининг хатосидан кейин Абдухолиқов қулай имкониятни голга айлантирди.

  • 63'

    Сидиқов берган пас ҳимоячилардан ўтмади. Тўп йўқотилди.

  • 61'

    "Машъал" футболчиларининг жарима майдонига ошираётган кетма-кет узатмалари бартараф этилмоқда.

  • 59'

    Иккинчи 45 дақиқаликда Хомяков шогирдлари ҳам нисбатан фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.

  • 57'

    "Локомотив" футболчисига шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 55'

    Сидиқовнинг узатмасидан кейин жамоадоши тўпга зарба бера олмади.

  • 53'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Амонов рақибига нисбатан қоида бузди.

  • 51'

    Шаймановнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 50'

    Жарима майдони яқинда муборакликлар стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 48'

    Илёсовнинг хатосидан рақиб футболчиси фойдалана олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Сўнгги дақиқалар сокин тарзда ўтмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Муборакликлар бўлим сўнгида стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 42'

    "Машъал" футболчиси жарима майдони ичида зарба беришга кечикди. Ҳимоячилар уни зарарсизлантирди.

  • 40'

    Комиловга нисбатан қоида бузган Муртазоев огоҳлантирилди.

  • 39'

    Йўлдошевнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. Муҳаммад бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 37'

    Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Азизбек Амонов ўйинга қўшилди.

  • 37'

    Бош ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини берди. "Cooling break!"

  • 35'

    СЕЙВ! Нуқта қаршисига келган Сидиқов ўзидан чап томонга зарба берди. Эшбўтаев хавфни бартараф этди.

  • 34'

    Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 33'

    Жарима майдони ичида Шукуруллаев рақибини қўполлик эвазига тўхтатди. Бу - пенальти!

  • 32'

    Ўйин теммпини меҳмонлар белгилаб бермоқда.

  • 30'

    Жарима майдони остонасида тўпни қабул қилган Сидиқов уни шерикларига етказа олмади.

  • 28'

    "Темирйўлчилар" ўз ярим майдонида тўпни ушлаб турибди.

  • 26'

    Эшбўтаевдан дабл-сейв! Мезбонлар посбони Сидиқов ва Рашидхонов томонидан йўлланган икки зарбаси қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 25'

    Ўйин Секейра шогирдларининг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 23'

    Диёр Туропов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 21'

    ГООООООООЛ! "Локо" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Қобилов дарвозага киритди.

  • 20'

    "Темирйўлчилар" тўпни бурчакдан ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 19'

    Ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди. Аммо "Машъал" футболчисининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ислом Рашидхонов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 17'

    Убайдуллоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 15'

    Бу сафар Шукуруллаев тактик фол ишлатди. Муборакликларда мазкур ҳолат тез-тез кўзга ташланяпти.

  • 13'

    Ифеани қарши ҳужумга ўтаётган Туроповни қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 11'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб дарвозадан жой олди.

  • 11'

    Жарима майдони ичида тўп "Машъал" футболчисининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам нуқтани кўрсатди.

  • 9'

    Сидиқовнинг қанотдан етказиб берган тўпини Эшбўтаев ушлаб олди.

  • 7'

    Томонлар эҳтиёткорликка урғу қаратмоқда. Ҳозирча, дарҳол олдинга ўтиш ҳолати кузатилмаяпти.

  • 5'

    Тўп назорати пойтахтликларда бўлиб тўрибди.

  • 3'

    Учрашувни кутилганидек, меҳмонлар фаоллик билан бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!