- Суперлига
- 3-тур
Динамо
17/03/2022 18:30
Кизилкум
-
90+6'
Учрашув ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб 0:0. Томонлар нурсиз дурангга рози бўлди.
-
90+4'
Самарқандликлар таркибида ҳаракат қилган Евгений Чумак ўрнига Жасур Умаров ўйинга қўшилди.
-
90+2'
Меҳмонлар аъзоси Александар Станисавлевич ўз ўрнини Жасур Азимовга бўшатиб берди.
-
90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
89'
Мезбонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқууқини қўлга киритди. Бироқ вазият ҳужумда фол билан якунига етди.
-
86'
Навоийликлар сўнгги дақиқаларда босимни кучайтирмоқда.
-
82'
Абдуҳолиқовнинг зарбасидан сўнг тўпни "Динамо" посбони ушлаб олди.
-
79'
"Кончилар" самарқандликларни "қамал" қилмоқда.
-
76'
"Қизилқум" вакиллари бурчак зарбаси ишлаб олди.
-
70'
Мезбонлар вакиллари Иброҳим Йўлдошев ва Темур Исмоилов ўрнига Сайдулло Раҳматов ҳамда Фахриддин Алимов майдонга тушди.
-
69'
"Динамо" вакили Саҳоб Рашидов деярли яккама-якка вазиятда Нестеровни доғда қолдира олмади.
-
68'
Майдон эгалари стандартдан ўта қулай вазият амалга оширди. Бироқ ажойиб узатмадан сўнг зарба берадиган футболчи топилмади.
-
65'
Навоийликлар бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ вазият самарасиз якунланди.
-
63'
Николо Лазаревич шогирдлари майдонда устунлик қилмоқда.
-
60'
"Кончилар" сафида Артём Дмитриев ўрнига Салим Мустафоев баҳсга қўшилди.
-
58'
Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
-
56'
Меҳмонлар майда паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб киришга ҳаракат қиляпти.
-
53'
Ўйин темпи ошиб бормоқда.
-
49'
"Динамо" футболчисининг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Нестеров супер сейв ижро этди. Қайтган тўпга берилган зарба ноаниқ кетди.
-
47'
Станиславлевич ва Музаффаров огоҳлантирилди.
-
46'
"Динамо" таркибида Александар Глишич ўрнига Саҳоб Рашидов, Тўлқин Эргашев ўрнига эса Ойбек Нурматов майдонга тушди.
-
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
-
45+1'
Биринчи бўлим якунига етди.
-
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
42'
Глишич хакам томонидан огоҳлантирилди.
-
41'
Шерали Жўраевнинг хавфли зарбасини самарқандликлар посбони эгаллаб олди.
-
40'
Энди Азиз Усмоновга ёрдам кўрсатиляпти.
-
37'
"Динамо" ўйинчиси Тўлқин Эргашевнинг хавфли зарбасига аниқлик етишмади.
-
36'
Шерали Жўраев юзига жуда кучли зарба қабул қилиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
-
34'
Эркин Бойдуллаевнинг узоқдан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
-
31'
Нестеровнинг қўпол хатосидан сўнг Глишич қулай имкониятдан фойдалана олмади.
-
29'
Тўп назорати 43% - 57% "Қизилқум" фойдасига.
-
27'
Навоий клуби футболчиси Артём Дмитриевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
25'
Майдон марказида тартибсизлик юзага келяпти.
-
22'
Азиз Усмоновнинг қанотдан ошириб берган узатмасига навоийликлардан зарба берадиган футболчи топилмади.
-
20'
Самарқандликлар тезкор қарши ҳужум амалга оширди. Бироқ "Қизилқум" ҳимоячилари ўз ўрнида.
-
17'
"Кончилар" аъзоси Станисавлевичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
-
12'
Меҳмонлар футболчиси стандартдан сўнг бош билан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.
-
8'
"Қизилқум" футболчилари майдонда тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
5'
"Қизилқум" вакили Азизбек Усмоновнинг ерлатиб, яқин бурчакка йўллаган кучли ва аниқ зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.
-
3'
"Динамо" футболчиси Жўрабек Манноновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
-
2'
Майдонда илк дақиқалардан меҳмонлар футболчисига ёрдам кўрсатилмоқда.
-
1'
Беллашувга старт берилди.
-
0'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.
-
0'
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.