• Суперлига
  • 10-тур

Нефтчи

  • Сирожиддин Қўзиев 71'
  • Аброрбек Исмоилов 88'
  • Улуғбек Ҳошимов 90+1'
3 : 0

22/05/2022 18:00

Металлург

  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. "Нефтчи" "Металлург"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

  • 90+4'

    Улуғбек Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 90+1'

    Яна ГОООООООООЛ! Улуғбек Ҳошимов ҳисобни 3:0 кўрнишига келтириб қўйди,

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига  6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГОООООООООЛ! "Нефтчи" иккинчи голини урди. Гол муаллифи Аброр Исмоилов!

  • 84'

    Луисма Эрнандес навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Худойшукур Сатторов ўрнига Зоҳид Абдуллаев майдонга туширилди. 

  • 80'

    Меҳмонлар гол уриш учун кўп тер тўкмоқда. 

  • 77'

    Майда фоллар кўпайиб кетди.

  • 74'

    "Металлург" сафида ўзгаришлар амалга оширилди. Иброҳим Ибрагимов Исломбек Исоқжонов ўрнига, Шаҳзодбек Ғофурбеков Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

  • 71'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда "Нефтчи" ҳисобни очди. Қанотдан етказилган берилган узатмадан сўнг Сирожиддин Қўзиев тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

  • 68'

    Майдонда тўп учун кескин кураш кечмоқда. Футболчилар ўзларини аяётгани йўқ.

  • 66'

    "Йўлбарслар" таркибида ўзгариш.  Шаҳзод Убайдуллаев ўз ўрнини Иззатилла Абдуллаевга бўшатиб берди.

  • 64'

    "Нефтчи" аъзолари яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ "Металлург" ҳимоячилари хавфни бартараф этди.

  • 62'

    "Маъданчилар" футболчиси Дамир Темировдан хавфли ва шу билан бирга, ноаниқ зарба.

  • 59'

    Водий клуби юқори тезликда ҳужумга ўтди. Зарба берилди. Лекин бу вазиятда оффсайд қайд этилмоқда.

  • 54'

    Майдон марказида "Металлург" ўйинчисига нисбатан қоида бузилди. 

  • 50'

    "Металлург" футболчиси ўта қулай имкониятдан гол ура олмади. 

  • 48'

    Иккинчи бўлимда меҳмонлар сафида ўзгариш. Забихилло Ўринбоев ўрнига Фозил Мусаев ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45+1'

    Дамир Темиров жаримадан аниқ зарба йўллади. Аммо Акбар Тўраев хавфни бартараф этди. 

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Бўлимнинг сўнгги дақиқалари зерикарли тус олмоқда.

  • 40'

    "Маъданчилар" футболчиси Шаҳзод Ғофурбековдан зарба. Бироқ ноаниқ. 

  • 37'

    Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳисобида навбатдаги стандарт.

  • 33'

    Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ бу ҳолатда яққол офсайд бор эди. 

  • 31'

    "Йўлбарслар" яна бир ажойиб имкониятни кўкка совурди.

  • 28'

    Меҳмонлар вакили Тошқўзиевдан ажойиб зарба, мезбонлар аъзоси Тўраевдан супер сейв.

  • 27'

    Майдонда келишмовчилик юзага келди ва футболчилар бир-бири билан тортишиб кетди.

  • 24'

    Мезбонлар футболчиси Аббос Ғуломовга нисбатан қоида бузилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 22'

    Энди бекободликлар фаолликни оширди.

  • 19'

    "Нефтчи" вакиллари хавфли вазиятлар юзага келтирмоқда. Бироқ Лобанов ўз ўрнида. Айрим ҳолатларда "йўлбарслар"нинг ўзи хатога йўл қўймоқда.

  • 16'

    Аброр Тошқўзиев қанотдан тўпни узатиб берди. Бироқ бу тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 14'

    Ўйин ҳарорати кескинлигини йўқотиб боряпти.

  • 11'

    "Металлург" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 8'

    Меҳмонлар ҳам ғалаба учун келганини рақибга эслатиб қўймоқда. 

  • 5'

    Фарғоналиклар ўйин стартини анча фаол бошлади. 

  • 3'

    Мезбонлар рақиб жарима майдони олдида қулай стандарт вазиятга эга бўлмоқда.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. "Нефтчи" футболчилари яшил, "Металлург" вакиллари эса тўқ кўк рангли либосда ҳаракатланади.

  • *'

    Учрашув бошланишига ҳамма нарса тайёр.