- Суперлига
- 24-тур
Пахтакор
- Достонбек Ҳамдамов 5'
- Ҳожиакбар Алижонов 49'
02/11/2022 18:30
Согдиана
-
90+3'
Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 2:0.
-
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
88'
Собирхўжаев ўрнига Ўринбоев ўйинни якунлаб қўяди.
-
84'
Ҳамробеков ўрнига Алибоев майдонга туширилди.
-
78 '
Жамоалар навбат билан тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
74'
Алижонов огоҳлантирилди.
-
72'
Хасановга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
68'
"Пахтакор" таркибида мажбурий ўзгариш. Азмиддинов ўрнига Насонов тушди. Унга жароҳат етказилди.
-
67'
"Сўғдиёна"нинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб бесамар кетди.
-
64'
Сайфиевга тиббий ёрдам керак.
-
61'
Митрович майдон эгаларининг навбатдаги ҳужумини бартараф этди.
-
59'
Меҳмонлар сафида яна ўзгариш. Норхонор ўз ўрнини Самандар Мавлонқуловга бўшатиб берди.
-
56'
"Сўғдиёна" таркибида ўзгариш. Лука Чермел ўрнига Хислат Ҳалилов майдонга туширилди.
-
54'
"Пахтакор" ўйинни яхши назорат қилмоқда.
-
51'
"Сўғдиёна"нинг ҳужумларига аниқлик ва кескинлик етишмаяпти.
-
48'
ГООООООООЛ! Алижоновнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди.
-
45+2'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" 1:0 ҳисобида "Сўғдиёна"ни мағлуб этмоқда.
-
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
45'
Чераннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
-
42'
Турғунбоевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
40'
Хасановнинг жарима зарбасидан амалга оширган узатмасидан сўнг тўпни Суюнов эгаллаб олди.
-
38'
Сайфиев Денисовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
-
36'
Жамоалар ҳозирча катта таваккалга қўл урмоқчи эмас. Ўйин темпини юқори, деб бўлмайди.
-
33'
Сайфиев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
31'
Азмиддиновга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
-
28'
Жасур Хасанов жарима майдончаси ичига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
-
27'
Мезбонлар тўпни ўзида назорат қиляпти.
-
24'
Футболчилар кўплаб кичик хатоларга йўл қўймоқда.
-
21'
Меҳмонларнинг қанотдан ташкил этган ҳужуми ноаниқ пас сабаб якунига етмай қолди.
-
19'
Виталий Денисов тўғри жой танлагани эвазига рақибнинг ҳужумини тўхтатиб қолди.
-
17'
"Шерлар" ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда.
-
15'
"Бўрилар" ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ўтмоқда.
-
12'
Тўп учун майдонда кескин кураш кечмоқда.
-
10'
Жиззахликлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
7'
Турғунбоев томонидан тепилган тўпни Митрович қайтариб юборди.
-
4'
ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Достон Ҳамдамов жарима майдончаси ташқарисидан супер гол уриб, "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.