- Суперлига
- 13-тур
Бунёдкор
- Суҳроб Иззатов 11'
25/06/2023 20:00
Пахтакор
- Ҳожиакбар Алижонов 73'
- Пўлатхўжа Холдорхонов 90+5'
-
90+5'
Ўйин тугади. "Пахтакор" охирги дақиқада урилган гол эвазига иродали ғалабани қўлга киритди - 1:2.
-
90+4'
ГОООООООООООООЛ! Захирадан майдонга тушган Пўлатхўжа Холдорхонов қайтган тўпга биринчи етиб борди ва дарвозани ишғол қилди - 1:2.
-
90+2'
Умид Султоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
-
90'
Учрашув иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
88'
Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўрнига майдонга Пўлатхўжа Холдорхонов туширилди.
-
84'
Сардор Собирхўжаев бош билан Султонов дарвозасини нишонга олди. Бироқ Суҳроб ўз ўрнида!
-
80'
"Қалдирғочлар" таркибида навбатдаги ўзгариш. Гол муаллифи Суҳроб Иззатов ўрнига Жасур Ҳакимов беллашувни якунлаб қўяди.
-
77'
Турғунбоев қулай имкониятдан ноаниқ зарба берди ва голли вазиятни кўкка совурди.
-
75'
"Шерлар" рақибига босим ўтказишдан тўхтамаяпти.
-
72'
ГОООООООООООООООЛ! "Пахтакор" учрашувда мувозанатни тиклади. Хожиакбар Алижонов ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди.
-
70'
Ухххх. Меҳмонлардан яна бир хавфли ҳужум. Бу сафар ҳам Султонов ишончли ҳаракат қилди.
-
66'
Мезбонлар сафида икки ўзгариш амалга оширилди. Расул Йўлдошев ва Дониёр Абдуманнопов ўрнига Амир Тўрақулов ва Умид Султонов баҳсни давом эттиради.
-
64'
"Шерлар" шошилишни бошлади. Ўйин тугашига ярим соатдан кам вақт қолди.
-
62'
Қандай вазият! Турғунбоевнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Султонов чизиқ устида қайтариб қолди.
-
61'
"Пахтакор" сафида ўзгариш. Достон Ҳамдамов ўз ўрнини Дилшод Саитовга бўшатиб берди.
-
60'
Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
-
59'
Суҳроб Иззатовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Қалдирғочлар" фойдасига жарима зарбаси!
-
57'
Азиз Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
-
54'
Ухххх. Дониёр Абдуманнопов яна бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.
-
54'
"Бунёдкор" бор эътиборини қарши ҳужумларга қаратмоқда.
-
51'
Маҳмуд Маҳамаджоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
-
49'
Аббос Файзуллаев бугун майдонда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди!
-
45+3'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида "Пахтакор"ни мағлуб этмоқда.
-
45+2'
Аббос Файзуллаевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
-
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
43'
Абдуманнопов ўта қулай имкониятдан гол ура олмади.
-
42'
"Бунёдкор" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилди.
-
40'
"Пахтакор" бурчак зарбасини амалга оширади.
-
35'
Тўп назорати "шерлар" томонида. Улар позицион ҳужумдан гол уришга ҳаракат қилмоқда.
-
31'
Алексей Носконинг зарбасидан кейин тўпни Қувватов ишонч билан ушлаб олди.
-
29'
Фаррух Сайфиевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
27'
"Пахтакор" қулай нуқтадан жарима зарбасини ижро этади.
-
25'
Учрашув давом этади.
-
23'
Майдонда "Cooling break"! Футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият тақдим этилди.
-
20'
"Пахтакор" тобора ҳужумлар сонини оширмоқда. Мезбонлар эса яна қарши ҳужумдан гол уриш илинжида.
-
17'
Дониёр Абдуманнопов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо бу вазиятда офсайд борлиги қайд этилди.
-
16'
Майдонда тўп учун кескин кураш кечмоқда.
-
14'
Одил Ҳамробеков бугун марказий ҳимояда ўйнамоқда. Маълумот учун, у аслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади.
-
11'
ГООООООООООООЛ! Дониёр Абдуманноповнинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Суҳроб Иззатов учрашувда ҳисобни очди!
-
9'
Ухххх. Аббос Файзуллаев дарвозага яқин нуқтада тайёр имкониятдан гол ура олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
-
7'
Усмонали Исмоналиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани сабаб "қалдирғочлар" ҳужуми якунига етмай қолди.
-
5'
Меҳмонлар тўп билан муомала қилмоқда.
-
2'
Дастлабки дақиқаларда "Бунёдкор" футболчилари ҳужумга ўтишди. Аммо "Пахтакор" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, ҳужумни бартараф этди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Бугун "Бунёдкор" қора, "Пахтакор" эса сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.