• Суперлига
  • 15-тур

Пахтакор

0 : 1

05/08/2023 20:00

Нефтчи

  • Диёржон Туропов 69'
  • 90+8'

    Шу тариқа, "Ўзбек класикоси" 0:1 ҳисобида "Нефтчи"нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйин тақдирини Диёр Туроповнинг ягона голи ҳал қилди

  • 90'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига 7 дақиқа қўшиб берилди

  • 85'

    "Нефтчи" мухлислари стадионда телефон фонарларини ёқиб, гўзал манзара яратишмоқда

  • 79'

    Умар Адхамзода ва Диёр Туроповларга хакам огохлантириш кўрсатди 

  • 76'

    "Нефтчи"нинг иштаҳаси очилиб кетди, шекилли. Фарғоналиклар гоҳ позицион, гоҳ стандартлардан ҳуужум уюштирмоқда

  • 69'

    ГОООООООЛ! "Нефтчи" футболчиси Диёр Туропов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди

  • 67'

    "Нефтчи" сафида уч ўзгариш юзага келди: Арабули Бачана, Диёр Туропов, Аббос Ғуломовлар ,  Лутфулла Тўраев, Мирзохид Ғофуров, Улуғбек Хошимовларни алиштиришди

  • 67'

    "Пахтакор" сафида ЎЗГАРИШ: Сардор Собирхўжаев ўрнига Азиз Турғунбоев туширилди

  • 65'

    Ҳакам жамоалар сув  ичиб олиши учун "Water break"га рухсат берди

  • 64'

    "Нефтчи" футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий хизмат кўрсатилмоқда

  • 60'

    "Пахтакор" ўйин тизгинини ўз қўлига олмоқда, "шерлар" кетма-кет ҳужум ташкил қилмоқда. Голнинг иси келяпти

  • 55'

    "Пахтакор" стандарт вазиятни амалга оширди. "Нефтчи" ҳимояси ишончли ҳаракат қилди

  • 53'

    Никабадзе қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан огохлантирилди

  • 51'

    "Пахтакор" устози Максим Шацкихга қизил карточка кўрсатилди. У ҳакамга эътироз билдирди

  • 47'

    "Нефтчи" футболчиси Убайдуллаев майдонда ётибди. 

     

  • 45'

    Иккинчи таймга старт берилди. "Пахтакор" вакиллари тўпни ўйинга киритиб берди

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча таблода иккита нол порлаб турибди

  • 45'

    Биринчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Бурчакка яқин жойдан меҳмонлар стандарт амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида

  • 40'

    "Пахтакор" ўйин стартини бой берган бўлса ҳам, биринчи бўлим сўнгида фаоллликни оширмоқда. Кетма-кет стандартлар, ҳужумлар...

  • 34'

    Хошимовга нисбатан "Пахтакор" ҳимоячиси қўпол ўйнади ва чамаси 30 метрлар  масофадан жаримаси тепилди. Тўраев берган зарбаси жогнли деворга тегиб, йўналишини ўзгартирди

  • 32'

    "Пахтакор" сардори Драган Чераннинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 31'

    Мухлисларга қўшилиб ўйин темпи ҳам пасайди. 

  • 24'

    "Нефтчи" таркибида мажбурий ўзгариш: Бироз олдин жароҳат олган Анвар Ғофуров ўрнига Алексей Ларин майдонга туширилди

  • 24'

    Ўўин давом эттирилади. "Нефтчи" ҳужумга ўтмоқда

  • 23'

    Учрашувни бошқариб бораётган ҳакам "Water break" учун имкон берди. 

  • 22'

    Чамаси 30 метр масофадан йўллаган  Шароф Мухиддиновнинг зарбаси ноаниқ бўлди

  • 19'

    "Нефтчи" вакили Анвар Ғофуров жарохат олган кўринади. У шифокорлар ҳамроҳлигида майдондан чиқиб кетмоқда. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 16'

    "Нефтчи" жарима майдонига яқин жойда стандарт вазиятни амалга оширди, "шерлар" ҳимоячиси тўпни чиқариб юборди

  • 14'

    Фарғонада келган мухлислар авжига чиқмоқда. 

  • 11'

    "Пахтакор" футболчилари бурчак зарбасини амалга оширди, "Нефтчи" ҳимоячилари ўз ўрнида

  • 11'

    Жамоалар майдон марказида тўп учун курашмоқда

  • 7'

    Никабадзега Адҳамзода чиройли узатма берган эди бироқ Георгига зарба беришда аниқлик  етишмади 

  • 7'

    Майдон марказига яқин жойда Ҳожиакбар Алижоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди

  • 5'

    Лутфулла Тўраевнинг жарима майдони ташқарисидан зарбаси чамаси 20 метр баланддан ўтиб кетди

  • 2'

    Учрашув бошиданоқ Фарғонадан келган мухлислар ишга киришди. Яшил рангдаги тутун Тошкентни қамраб олмоқда

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. "Нефтчи" футболчилари тўпни ўйинга киритди.

  • *'

    Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи баҳси бошланиш  арафасида. Мазкур беллашувда фарғоналиклар яшил рангли либосларда майдонга чиқса, мезбонлар эса сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади