- Суперлига
- 13-тур
Навбахор

28/08/2020 18:30
Коканд-1912
- Мурод Холмуҳаммедов 90+3'
- 
                    90+4'  Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди. 
- 
                    90+3'  ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўп олдига яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов дарвозани ишғол қилди. 
- 
                    90+2'  Абдуҳамидовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. 
- 
                    90'  Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 
                    87'  Майдонда ҳаракат қилган Якуба Бамба ва Шоҳназар Норбеков ўрнига Иқбол Маликжонов ҳамда Ҳамидулло Абдуҳамидов туширилди. 
- 
                    85'Қанотдан узатилган тўпни Юсупов ушлаб олди. У бугун яхши ҳаракат қилмоқда. 
- 
                    83'Учрашув якунланаётган бир пайтда жамоалар эҳтиёткорликни оширмоқда. 
- 
                    80'Холмуҳаммедовнинг жарима тўпидан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди. 
- 
                    77'Қўқонликларнинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди. 
- 
                    75'  Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Сардор Азимов Муҳаммаданас Ҳасанов ва Авазхон Маматхўжаев ўрнига ўйинга қўшилди. 
- 
                    74'  Ҳозиргина жароҳат олган Тоҳир Шамситдинов ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Даврон Ҳошимов майдонга тушди. 
- 
                    71'  Тоҳир Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 
                    70'  Бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган наманганликларнинг уринишини рақиб посбони хотиржам ушлаб олди. 
- 
                    67'  Тоҳир Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 
                    67'  Сухроб Бердиев огоҳлантирилди. 
- 
                    65'  Игорь Соловьёв Павел Голишевни алмаштирди. 
- 
                    64'  Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима майдончаси чизиғи олдидан берган зарбасини яна бир бор Ўткир Юсупов бартараф этди. 
- 
                    61'"Навбаҳор" орқа чизиқда тўп назоратини қўлга олмоқда. 
- 
                    58'  Бердиевнинг узоқ букчакка йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди. 
- 
                    57'  Руслан Болов ўз ўрнини Забихулло Ўринбоевга бўшатиб берди. 
- 
                    55'  Якуба Бамба жароҳат олиб майдонда ётибди. Шифокорлар майдонга тушиб келишди. 
- 
                    53'Ўйин кескинлашмоқда. Ачинарлиси, ҳужумлар билан эмас, қўполликлар туфайли. 
- 
                    50'Биринчи бўлимдаги каби қўқонликлар прессинг уюштирмоқда. 
- 
                    47'Тайм бошини наманганликлар фаол бошлади. 
- 
                    46'  Иккинчи тайм бошланди! 
- 
                    45+1'  Танаффус! 
- 
                    45'  Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди. 
- 
                    43'  Рақибини чалиб йиқитган Голбан сариқ карточка билан жазоланди. 
- 
                    42'Қанотдан ёриб кирган Маҳмудхожиевнинг тезлиги ўз зарарига ишлади. Вазият бой берилди. 
- 
                    40'  Руслан Болов сариқ карточка олди. 
- 
                    39'  Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норбеков рақиб посбонини алдаб ўта олмади. Юсупов бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилди. 
- 
                    37'  Иккинчи темп билан ҳужумни давом эттирган "Қўқон-1912" футболчисининг кучли зарбасини яна бир бор Юсупов зарарсизлантирди. 
- 
                    36'  Қўқонликларда стандарт вазият. Муҳаммаданас Ҳасановнинг узатмасини Юсупов уриб юборди. 
- 
                    34'"Навбаҳор" тўп назоратини қўлга олмоқчи. "Қўқое-1912" прессингда. 
- 
                    31'Баҳс тенг курашлар остида кечмоқда. Ҳеч қайси жамоа яққол устунликка эга эмас. 
- 
                    28'  Бердиев иккинчи қаватдаги курашда Шамсиев билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам керак. 
- 
                    26'Тўпни олиб қўйиши билан дарҳол олдинга ўтган қўқонликлар голли вазиятни қўлдан чиқарди. Бердиев бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. 
- 
                    26'Наманганликларнинг навбатдаги ҳужумини ҳимоячилар бартараф этди. 
- 
                    22'ЖАмоалар майда қўполликлар билан бир-бирларининг ҳужумларини тўхтатмоқда. Ўйин темпи бироз пасайди. 
- 
                    19'Бу сафар Маҳмудхожиев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. 
- 
                    17'  Шоҳруҳ Маҳмудхожиевга ортдан қўполлик ишлатгани учун Аваз Маматхўжаев огоҳлантирилди. 
- 
                    15'Икки жамоа футболчилари ҳам навбатма-навбат олдинга ўтмоқда. 
- 
                    12'Қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берган Турғунбоевнинг уриниши бироз ноаниқ кетди. 
- 
                    10'Бош ҳакам Аҳмедов ҳамда Бамбани ўз ёнига чақириб, оғзаки огоҳлантириш берди. 
- 
                    8'Азим Аҳмедов асабларини жиловлаб олиши зарур. У ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда. 
- 
                    6'"Навбаҳор" вакиллари устунликни қўлга олишга интилмоқда. 
- 
                    4'Азим Аҳмедовнинг қулай узатмасидан кейин бош ҳудудга эга бўлган Болов ҳужумни самарали давом эттира олмади. 
- 
                    1'  Илк дақиқадаёқ ҳужумга ўтган наманганликлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди. 
- 
                    1'  Учрашув бошланди! 
- 
                    0'Ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 
- 
                    0'Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари. Танловингиз марказида эканлигимиздан хурсандмиз! 
