
Зиёйиддин Тоҳиров бугун рингга кўтарилади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги "Зимний" стадионида бокс бу́йича "Губернатор кубоги" мусобақаси ўтказилаётганидан хабарингиз бор.
Мазкур мусобақа доирасида Россия бокс федерацияси бугун профессионал бокс кечасини ўтказади. Унда ҳамюртимиз Зиёйиддин Тоҳиров (4-1-0) мезбон спортчи Владимир Шишкинга (8-0-0) қарши рингга кўтарилади.
Ушбу жангда ёш боксчимизга ва эртага бўлиб ўтадиган "Губернатор кубоги" финал босқичида беллашадиган спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Комментарии