
АПЛ. “Манчестер Сити” зерикарли кечган ўйинда “Челси”ни мағлуб этди
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 29-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Бироз зерикарли ва асосан бир томонлама ўтган учрашувда Силва томонидан киритилган ягона гол туфайли “шаҳарликлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Англия Премьер-лигаси. 29-тур
Манчестер Сити – Челси 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 46 Бернарду Силва.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди, Уокер, Зинченко (Данило, 87), Сильва, Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро (Габриэл Жезус, 85).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Педро (Эмерсон, 82), Фабрегас, Виллиан (Жиру, 78), Дринкуотер, Азар (Мората, 90), Алонсо.
Огоҳлантиришлар: Зинченко (24), Гюндоган (47), Рюдигер (57).
Комментарии