
Чили сафарда Швециядан устун келди
ФИФА кунлари муносабати билан ўтказилаётган ўртоқлик ўйинларидан бирида Швеция ўз майдонида Чили термасини қабул қилди.
Муросасиз ва курашларга бой тарзда ўтган беллашувда 2:1 ҳисобида чилилик футболчилар зафар қучди. Ўйин якунида Боладоснинг голи меҳмонларга ғалаба келтирди.
Швеция – Чили 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Видаль, 1:1 – 23 Тойвонен, 1:2 – 90 Боладос.
Швеция – Нордфельдт, Гранквист, Линделеф, Люстиг (Ларссон, 81), Ольссон, Классон, Ларссон (Хильемарк, 79), Свенссон, Форсберг (Сема, 79), Берг, Тойвонен.
Чили – Эррера, Босежур, Марипан, Роко, Сагаль (Боладос, 71), Эрнандес (Вальдес, 61), Варгас (Кастильо, 61), Видаль, Санчес, Арангис, Исла (Диас, 79).
Огоҳлантиришлар: Люстиг (45), Исла (45), Видаль (90).
Комментарии