"Дэвис кубоги". Бугун ҳаммаси ҳал бўлади
«Дэвис кубоги»нинг плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британияга қарши учрашувларни ўтказмоқда.
14 сентябрь куни дастлабки баҳслар ўтказилган ва биринчи кун якунларига кўра 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кеча мусобақада жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев мезбон теннисчилар Жейми Маррей ва Даниэль Инглотдан ташкил топган жуфтликка қарши ўйин ўтказди. 2 соат 57 дақиқа давом этган ўйинда афсуски ҳамюртларимиз 6:4, 6:7, 2:6, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйдилар. Шу тариқа Буюк Британия – Ўзбекистон қарама-қаршилигида ҳисоб 2:1 кўринишига келди.
Энди бугун яккалик баҳслари доирасида Денис Истомин ва Жўрабек Каримов кортга чиқади. Денис Истомин Кэмерон Норрига қарши ўйин ўтказса, Жўрабек Каримов Дани Эвансга қарши кураш олиб боради.
Комментарии