“Андижанка”га янги бош мураббий тайинланди

  • 30 января, 2019, 16:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аёллар футболида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган Андижоннинг “Андижанка” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Tecno

Бунгача бош мураббий лавозимида ишлаб келган Ориф Маматказин бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан эндиликда “Андижанка” аёллар жамоасига Раҳим Қодиров устозлик қиладиган бўлди.

Ўз вақтида “Андижон” жамоасида мазмунли ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган собиқ футболчи Раҳим Қодиров эндиликда мураббийлик соҳасида иш бошлади.

Бугун янги мураббий қўли остида футболчилар ўз қароргоҳида машғулотларни олиб борди. Маълум муддат ўтгач, бош мураббий таркибда айрим ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирган.

Асосий эътибор маҳаллий ўйинчиларни шакллантириш ва терма жамоага муносиб номзодларни етказиб беришга қаратилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию