
Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси тўпурарлар рўйхатида Мюллерга тенглашиб олди
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси 1-турида "Марсель"га (2:1) қарши ўйинда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Мазкур голлар футболчи учун турнирдаги 56- ва 57-голлари бўлиб, у мусобақанинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилди ва Томас Мюллер билан тенглашди. Ҳозирда ундан юқорида фақат Рауль (71), Карим Бензема (90), Роберт Левандовски (105), Лионель Месси (129) ва Криштиану Роналду (140) жой олган.
Маълумот учун, француз футболчиси "қироллик" клуби сафида жорий мавсумда 5 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.
Комментарии