"Президент кубоги", биринчи кун икки ғалаба ва бир мағлубият

  • 17 июля, 2019, 14:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Кеча, Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида анъанавий "Президент кубоги" халқаро турнири бошланди . Биринчи кун доирасидан уч нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказишди. -57 кг вазнда Миразиз Мирзаҳалилов кейинги даврага йўл олди. Дастлаб, ҳакамлар ғайриоддий тарзда мезбон боксчига 3:2 ҳисобидаги ғалабани "совға" этишганди. Бироқ, кейинчалик жанг натижаси қайта кўриб чиқилди ва Миразиз иккинчи даврага йўл олди. -91 кг вазн тоифасида Сардор Ёрмуҳаммедов ҳам мезбон боксчига қарши ринга кўтарилди. Жанг давомида рақибини нокдаун ҳолатига туширганига қарамай якунда ҳакамлар қозоғистонлик чармқўлқоп устасининг ғалабасини қайд этишди. -63 кгда  Камронбек Эшматов эса мўғулистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон терма жамоаси турнирга қуйидаги таркибда жўнаб кетганди:

Эркаклар:

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-63 кг: Камронбек Эшматов

-69 кг: Фазлиддин Мелибоев

-75 кг: Одилжон Аслонов

-75 кг: Ражаббой Атаназаров

-75 кг: Акмалбек Қосимов

-81 кг: Козимбек Мардонов

-91 кг: Сардор Ёрмуҳаммедов

Аёллар:

-57 кг: Турсуной Раҳимова

-60 кг: Райҳона Қодирова

-69 кг: Шахноза Юнусова.

Манба: Ўзбекистон бокс Федерацияси матбуот хизмати.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
ELYORBEK_FCB
17/07/2019 16:50
Òzinikidan berip nakaut qililar bòmasa hakamlar yon bosaveradi