100-ўйин! Ламин Ямал "Барселона"даги юбилей ўйинида майдонга тушди

CHERY AUTO

Ламин Ямал Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"га қарши ўйинда "Барселона" сафидаги юбилей 100-ўйинида майдонга тушди. Дастлаб, футболчини учрашув олдидан машғулотларда жароҳат олгани айтилди, лекин у асосий таркибда баҳсни бошлади. 

Tecno

Бу борада Ламин энг ёш 100 та ўйинда иштирок этган "Барса" футболчисига айланди (17 ёш, 291 кун). Ундан олдинги рекорд Гавига тегишли (19 ёш, 27 кун). 

Маълумот учун, Ямал ушбу мавсумни ажойиб ўтказмоқда. У клуби таркибида 48 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 24 та ассист амалга оширди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию