17 яшар футболчи 35 миллион евро туради

  • 27 сентября, 2022, 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” раҳбарияти келажакка сармоя киритиш мақсадида келажаги порлоқ ёш футболчиларни сотиб олишни яхши кўради.

Tecno

Ана шундай ўйинчилардан бири “Фулхэм”нинг 17 яшар ярим ҳимоячиси Люк Харрисдир. The Mirror нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” бу футболчи учун “Фулхэм”га 35 миллион евро тўлашга тайёр.

Харрис шу мавсум олдидан “Фулхэм” билан илк профессионал шартномасини имзолади. Лекин ҳали биринчи жамоада дебют қилгани йўқ.

Шунга қарамай, Люк “Челси” скаутлари нишонига тушди. “Аристократлар” бу футболчидан янги лойиҳани амалга оширишда фойдаланмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
26/09/2022 16:29
Бундай уйинчилар Узбекистонда тикилиб ётибди. Лекин уларни тайёрлаб, олиб чикувчи клублар йук! Насаф бор-ку, лекин Насаф ни максади иктидорларни очиш эмас, хакамлар билан, УФА билан бахслашиш. БУ бахс фойдасиз! Чунки кози мутаххам булса, дардингга ёрдам йук.