18 та гол урган вундеркинд тарихий рекорд ўрнатди

  • 31 октября, 17:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия лигаси кубогининг тўртинчи босқичида Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида қозонган ғалабаси эвазига кейинги босқичга чиқди.

Tecno

Ушбу учрашувда тарихий воқеа қайд этилди. “Канонирлар” бош мураббийи Микель Артета Макс Доумен бошланғич таркибда ўйнатди. Шу тариқа, Доумен Англия Премьер-лигаси клублари орасида барча турнирларни инобатга олганда, майдонга тушган энг яхши ўйинчи сифатида ўз номини тарихга муҳрлади.

Доумен учрашув ўтказилган куни 15 ёшу 302 кунлик эди.

Доуман “Арсенал” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2024-2025 йилги мавсумда у “Арсенал U-18” жамоаси сафида 18 та учрашувда рақиб дарвозасига 18 та гол уриб, бешта ассист қилди. Микель Артета ноёб иқтидор эгасини бир неча маротаба асосий жамоа машғулотларига жалб қилди, аммо ёши етмагани учун Премьер-лига учрашувларида ўйната олмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию