2026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум
Келаси йил Саудия Арабистони яшил майдонлари мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатининг барча иштирокчи терма жамоалари номи аниқ бўлди.
Ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати доимо қизиқарли бўлиб келган. Келаси йилда бўлиб ўтадиган турнирда Осиёнинг энг кучли 16 та терма жамоаси иштирок этади. Мезбон Саудия Арабистонидан ташқари, Қатар, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Шимолий Корея, Япония, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Хитой, Яман, Вьетнам, Австралия, Таиланд, Мьянма ва Ҳиндистон терма жамоалари ҳам мусобақа ғолиблиги учун курашга киришади. Қизиқарли томони, миллий терма жамоалар ўртасида қитъанинг етакчиларидан бири Эрон терма жамоаси бу сафарги турнирни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Осиё кубоги Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади.



Комментарии