
40 ёшли Лука Модричнинг голи "Милан"га 3 очко тақдим этди
Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунланди. "Милан" ўз уйида "Болонья"ни қабул қилиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга 40 ёшли Лука Модрич 61-дақиқада муаллифлик қилди.
Аллегри шогирдлари 3 турдан сўнг 6 очко тўплаб, турнир жадвалининг 5-ўринида бормоқда.
Комментарии