60 миллион евро! 17 ёшли вундеркинд трансфери бўйича музокара бошланди
Англия Премьер-лигаси грандларидан “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ўз сафига Бразилия футболида тарбияланган ноёб иқтидор эгасини қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаб юборди.
Испаниянинг AS нашри тарқатган хабарда айтилишича, ҳар икки клуб “Гремио”нинг 17 ёшли марказий ҳимоячиси Луис Эдуардони сотиб олиш бўйича музокараларга киришган. Англияликлар яқин кунлар ичида расмий таклиф юбориши кутиляпти.
Манбага кўра, футболчи 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мазкур жамоалар скаутларида катта таассурот қолдирган.
Трансферлар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, бу савдони Эдуардо 18 ёшга тўлганидан сўнг, яъни 16 январдан кейин амалга ошириш мумкин бўлади. Трансфер харидорлар учун 60 миллион еврога тушиши кутиляпти.



Комментарии