
“АГМК” - “Насаф”. Превью
Суперлиганинг 26-турида “Насаф” сафарда Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан баҳслашади. Учрашув 19 октябр жума куни Олмалиқда соат 18:00да бошланади.
Ўзаро учрашувларга оид фактлар
“Насаф” ва АГМК жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 22 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 3 тасида олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган. 11 та учрашувда “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 19:32. Устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Қаршида бўлган ўзаро учрашувда АГМК жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.
Олмалиқдаги ўзаро учрашувларга оид
Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро 11 та учрашувнинг 2 тасида “кончилар” зафар қучишган. 5 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт учрашувда эса “Насаф” ғалаба қозонган. Бу учрашувларда дарвозаларга жами 19 та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича 8:11 устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамолар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.
Олмалиқдаги сўнгги беш учрашув натижаси
22.06.2014. “Олмалиқ” - “Насаф” 1:3
23.03.2015. “Олмалиқ” - “Насаф” 2:0
11.03.2016. “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3
07.04.2017. “Олмалиқ” – “Насаф” 1:0
26.04.2018. АГМК – “Насаф” 0:0
Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув 18 октябр пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” стадионида соат 15:00да бошланади.
Комментарии