АПЛда Уэльс жамоалари сони ортадиган бўлди

CHERY AUTO

Чемпионшипнинг сўнгги турида қайд этилган натижаларга кўра, Уэльснинг “Кардифф Сити” клуби АПЛ йўлланмасини қўлга киритди.

Tecno

Кардиффликлар мавсум давомида 90 очко тўплашди ва келгуси йили Премер-лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Уэльснинг "Суонси Сити" клуби ҳам бир неча мавсумдан буён АПЛда иштирок этиб келади.

Бундан олдин “Вулверхэмптон” клуби ҳам АПЛга чиқиш вазифасини уддалаган эди.

Учинчи йўлланма учун эса “Фулхэм”, “Астон Вилла”, “Мидлсбро” ва “Дерби Каунти” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ярим финалда “Фулхэм” “Дерби Каунти” билан, “Астон Вилла” эса “Мидлсбро” билан баҳс олиб боради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию