Аҳмедовнинг жамоадоши қишда "Реал"га ўтиши мумкин

CHERY AUTO

Россиянинг “Краснодар” клуби ҳужумчиси Фёдор Смолов қишки трансферлар чоғида “Реал”га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича мадридликлар раҳбарияти давралар оралиғида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва бу улар бир нечта футболчиларни кўз остиларига олиб қўйишган. Шулардан бири Россия терма жамоаси аъзоси Фёдор Смоловдир. Бироқ, 27 ёшли футболчининг Ла Лигага тезда мослашиб кетиши кўпчиликда шубҳа уйғотмоқда.

Бундан ташқари “Реал”нинг шорт-листидан Мауро Икарди (“Интер”), Алексис Санчес (“Арсенал”) ҳамда Тимо Вернер (“РБ Лейпциг”) каби марказий ҳужумчилар ҳам жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Смоловга Италиянинг “Наполи” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг трансфер нархи айни дамда 20-25 млн евро атрофида баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию