Александр Волков: Жамоа олдига Олий лигани 6-8- ўринларда якунлаш мақсади қўйилган

CHERY AUTO

 

Tecno

Ғузорнинг Шўртан клуби ёрдамчи мураббийи Александр Волков жамоанинг янги мавсумда ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида SPORTS.uz ахборот порталининг украиналик ҳамкор журналисти Виктор Ерёминга интервьюв берди.

“Таркиб борасида гапирадиган бўлсам, жамоа тажриба жиҳатидан деярли янги. Аввалги таркибимиздан фақатгина 6 нафар футболчини олиб қолдик холос. Улар машғулотларда ва ўйин давомида қўядиган талабларимга жуда яхши мос тушади.

Бу мавсумда олдимизга жуда юқори мақсадлар қўйилмаган яъни ОЧЛ ёки ОФК Кубогига ёлланма олиш. Бироқ биз Ўзбекистон чемпионатини йўқ деганда 6-8 ўринларидан бирини қўлга киритишимиз даркор. Яхши натижага эришиш учун даставвал жамоавий ўйинга эътибор қаратмоқдамиз ва шунга эътиборан ўйин механизмини ишлаб чиқамиз.

Келаси ой старт бериладиган Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни сўнгги босқичини амалга оширмоқдамиз. “Қизилқум” ва “Соғдиёна” жамоаларига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказдик ва иккаласида ҳам ғалаба қозондик.

Тажрибали ҳужумчи Александр Пишур ҳақида тўхталадиган бўлсам, мен унга ишонаман. Унинг майдондаги асосий вазифаси гол уриш” – дейди Ғузорликлар устози Александр Волков.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию