"Атлетико" Диего Костага ўринбосар топиб қўйди

  • 7 декабря, 2018, 15:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ Хитой клубига ўтишни режалаштираётган ҳужумчи Диего Костага муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга кўра "матрасчилар" бу борада "Сельта" форварди Максимилиано Гомес номзодига тўхталишди. Таъкидлаш керакки, 22 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери “Атлетико”га тахминан 50 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Гомес жорий мавсум виголиклар сафида жами 13та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Сельта” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию