"Барселона" қишда "Челси" ҳимоячисини ижарага олмоқчи

  • 15 декабря, 2018, 16:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби "Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсеннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли даниялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олиш бўйича “аристократлар”га расмий таклиф билан мурожаат қилишган. Улар шу йўл билан жароҳатдан боши чиқмай қолган франциялик ҳимоячи Самюэль Умтитининг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилишмоқчи.

Ўз навбатида Кристенсеннинг ўзи ҳам “Камп Ноу”га ўтишга қарши эмас, аммо “Челси” раҳбарияти уни ижарага бермоқчи эмас, балки тўлиқ сотиб юборишмоқчи. Бироқ, ушбу ҳолатга Дания терма жамоаси ҳам аралашиб, лондонликларни ушбу келишувга кўндиришмоқчи.

Маълумот учун, Кристенсен жорий мавсум “Челси” сафида 9та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию