
"Бавария" 34 йиллик танаффусдан сўнг яна...
Кеча Бундеслиганинг 30-тури доирасида “Бавария” ўз майдонида Мюнхенгладбаҳнинг “Боруссия” клубини қабул қилди ва 5:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтиш лозимки, мюнхенликлар бундан аввалги ўз майдонларида ўтказилган икки ўйинда “Боруссия” Дортмунд ва “Гамбург”ни бир хил – 6:0 ҳисобида таслим этишган эди.
Эътиборлиси, “Бавария” 1984 йилдан буён илк бор Бундеслига доирасида ўз майдонида ўтказилган кетма-кет 3та баҳсда рақиблари дарвозасига 5тадан кам гол урмади.
Комментарии