"Бавария" етакчиларидан бири "Ливерпул"га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин

  • 24 февраля, 2019, 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Кингсли Коман кеча “Герта”га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.

Tecno

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 22 ёшли футболчи сон мушакларидан жароҳат олган. Улар Команнинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълум қилишмаган.

Бироқ, Bild нашри тарқатган хабарга кўра футболчи камида 2-3 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. Шу боис унинг 13 март куни “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Кингсли Коман жорий мавсум “Бавария” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию