
Биласизми? “Локомотив” - иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 28-турида "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.
Эътиборлиси, “темирйўлчилар” иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб туришибди. Бундан ташқари “Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 17 баҳсда ютқазмади.
Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 1:1, “Металлург” мезбонлигидаги ўйин эса 2:0 ҳисобида якунланган.
Маълумот учун, "Локомотив" - "Металлург" учрашуви бугун соат 18:00да бошланади.
Комментарии