
Биласизми? "Милан" ўтган мавсум 126 миллион евро зарар кўрган
Италиянинг “Милан” клуби ўтган 2017/18 йилги мавсумда қанча зарар кўргани маълум бўлди.
Calcio e Finanza нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 2017 йилнинг 1 июлидан 2018 йилнинг 30 июнигача 126 миллион евро зарар кўрган. Қайд этиш лозимки, ушбу кўрсатгич аввалги мавсумдагидан нақд 53 миллионга кўп деганидир.
Клубнинг даромади эса 255,8 млн еврони ташкил этди. Амалга оширилган харажатлар эса 354,4 млн евро бўлди.
Маълумотларга қараганда 25 октябрь куни директорлар кенгаши аъзолари ушбу молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш учун йиғилишади.
Комментарии