Бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019 турнирларига Россия шаҳарлари мезбонлик қилади

  • 2 ноября, 2018, 16:41
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги 2019 йилги жаҳон чемпионати Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида ўтказилади, дея хабар бермоқда ТАСС нашри Россия бокс федерация маълумотига таяниб.

Tecno

Манбада ёзилишича, бу ҳақда АИБА ижроия қўмитаси қарор қабул қилган.

Россия бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритганидан жуда хурсандман. Бурятия мусобақани юқори даражада ўтказишига ишончим комил, – дейди Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев.

Эслатиб ўтамиз, бокс эркаклар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати ҳам Россияда бўлиб ўтади. Мазкур турнир мезбонлигини Сочи шаҳри ютиб олган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию