
Бундеслига. "Боруссия" ғалабани бой берди, "Бавария" эса сафарда зафар қучди
Турнир жадвалида етакчи бўлиб турган Дормунднинг "Боруссия" клуби ўз майдонида "Герта"ни қабул қилди. "Сигнал Идуна Парк"да кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиши мумкин эди, аммо сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли беллашув дуранг натижа билан поёнига етди.
Амалдаги чемпион - "Бавария" эса "Майнц" майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Комментарии