“Бунёдкор” – “Локомотив”. Видеопревью

CHERY AUTO

“Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари қарма-қаршиликлари доимо қизиқарли бўлиб келган.

Tecno

23 ноябрь, чоршанба куни олий лига 30-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги 18-тўқнашуви сифатида қайд этилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Демак, шу кунгача пойтахтнинг ушбу икки клуби бир-бирлари билан 17 маротаба рўбарў келишган. Ўзаро ўйинларнинг 9тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлса, 4 учрашувда темирйўлчилар зафар қучишган. Яна 5та ўйин эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 27:19, “Бунёдкор” фойдасига.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари – Сервер Жепаров ҳисобланади. Айни пайтда “темирйўлчилар” шарафини ҳимоя қилаётган собиқ “Бунёдкор”чи “қалдирғочлар” сафида “Локо” дарвозасини тўрт маротаба аниқ нишонга олган.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан келтирилган кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 3:1

17.03.2007. 2-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5000 томошабин

Голлар: Мўминжонов 16 (0:1), Саломов 45+2 (1:1), Мандзукас 51 (2:1), Р.Ғофуров 80 (3:1)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 8,6 (Тошкент)

 

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 2:0

02.05.2008. 8-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3737 томошабин

Голлар: Солиев 19 (1:0), Жепаров 90+2 пенальти (2:0)

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин – 8,4 (Тошкент)

 

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 2:1 (0:1)

24.10.2009. 27-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7895 томошабин

Голлар: Аъзамов 7 (0:1), Солиев 62 (1:1), Ривалдо 88 пенальти (2:1)

Бош ҳакам: Рустам Саидов – 8,2 (Тошкент)

 

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:0 (0:0)

16.10.2010. 23-тур. “Жар” стадиони. 5122 томошабин

Гол: Кападзе 52

Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов – 8,9 (Тошкент)

 

БУНЁДКОР - ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:1)

22.04.2012. 5-тур. “Жар” стадиони. 4365 томошабин

Голлар: Раҳматуллаев 3 (0:1), Козак 16 (1:1)

Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)

 

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)

04.07.2013. 13-тур. “Жар” стадиони. 4152 томошабин

Голлар: Пишур 45 пенальти (1:0), Тожиев 83 пенальти (1:1)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

 

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)

11.04.2014. 5-тур. “Жар” стадиони. 6250 томошабин

Голлар: Пишчур, 38 (1:0), Тожиев 90 (1:1)

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

 

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 0:1 (0:1)

22.08.2015. 19-тур. “Бунёдкор” стадиони. 2765 томошабин

Гол: Санжар Шоаҳмедов 15

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий) – 8,2

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию