Чалханоглуни яна Бундеслигага чорлашмоқда

  • 3 декабря, 2018, 23:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби "Милан" вингери Хакан Чалханоглунинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Tuttomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис клуби бу борада аллақачон 24 ёшли туркиялик футболчи билан алоқага чиққан. Ўз навбатида Чалханоглунинг ўзи ҳам “Шальке”нинг таклифига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва яна Бундеслигага қайтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию