"Челси" Аррисабалагани қандай жазолаши маълум бўлди

  • 26 февраля, 2019, 11:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби  "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги финалида майдонни тарк этишни истамаган дарвозабони Кепа Аррисабалагани қандай жазолаши маълум бўлди.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, шу куни “аристократлар” устози Маурицио Сарри пенальтилар сериясидан олдин испаниялик дарвозабонни алмаштиришни хоҳлаган эди. Аммо, Кепа майдондан чиқишга қаршилик қилди.

“Челси” расмий сайти тарқатган хабарга кўра Аррисабалага юқоридаги хурмача қилиқлари учун бир ҳафталик маошидан маҳрум этилади. Таъкидлаш керакки, унинг ҳафталик маоши 225 минг еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Кепа жорий мавсум “Челси” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 35та гол ўтказиб юборди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию