Дешам Қозондаги стадионни мақтади

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Австралияга қарши ЖЧ-2018 турнири гуруҳ босқичи илк туридан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Бўлажак беллашув бугун, 16 июнь куни Қозон шаҳридаги “Казан Арена” майдонида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

“Термадаги барча 23 футболчининг аҳволи яхши, Қозондаги стадион ажойиб! Учрашув эрта бошланади, шунга тайёр бўлишимиз керак. Бундай вақтда баҳс қўйилгани учун кун тартиби ва овқатланиш вақти ўзгаради, аммо бу муаммо эмас”, – деди Дешам.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию