
Дэвид Мойес ҳайратда
“Сандерленд” жамоаси бош мураббийи Дэвид Мойес “Кристал Пэлас”га қарши (4:0) АПЛ 24-тур ўйинидан кейин ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ва рақиб жамоа чемпионатда жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. Мана шу ўйин катта аҳамиятга эга эди. Биринчи гол жамоага ишонч бағишлади, кейин эса бачаси фодамизга ҳал бўлди. Менимча, мен бошқараётган жамоа биринчи марта биринчи таймда 4:0 ҳисобида зафар қучаётган эди.
Иккинчи бўлимда аҳмоқона вазиятлардан қутулиш учун ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, рақиб бир нечта вазиятлар яратди. Нима бўлганда ҳам, мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни янада оширди”, – деди шотландиялик мутахассис.
Маълумот учун, "Сандерленд" эришилган ғалабага қарамай, 19 очко билан сўнгги — 20-ўринда бормоқда.
Комментарии