Диего Симеоне: Дуранг адолатли натижа бўлди

  • 30 сентября, 2018, 10:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне кеча “Реал”га (0:0) қарши бўлиб ўтган Мадрид дербисидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Бугун ҳам ушбу стадионда ҳар доимгидек оғир ўйин ўтказдик. Бугун биз ғалаба қозонишни истагандик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, ҳимояда муваффақиятли ўйнадик, гол уриш учун ҳам имкониятлар бўлди, бироқ Куртуа ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса иштиёқ “Реал”да кучлироқ бўлди ва бу нормал ҳолат. Ушбу жамоада кўплаб иқтидорли футболчилар йиғилган ва шу боис иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик. Айтишим лозимки, “Реал”га қарши меҳмонда бўладиган барча ўйинлар бирдек қийин. Бугунги дуранг эса адолатли ҳисоб бўлди”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию