Дракслер "Арсенал" билан келиша олмаётган Ўзилни ПСЖга чақирди

TIGGO 2 PRO

ПСЖ клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер “Арсенал”да тўп сураётган ҳамюрти Месут Ўзилни парижликлар сафига ўтишга чақирган. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

“Мен Ўзилни шу ерда кўришни истардим. У дунёнинг исталган жамоасида ажойиб ўйин намойиш эта олади. Шундай экан, агар у жамоамизга келса бу фақат бизга фойда бўлиши аниқ”, - дейди Дракслер.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ҳамон Месут Ўзил билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмаган. Германия терма жамоаси футболчиси ушбу мавсум “тўпчилар” сафида жами 26та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию