
Елена Рибакина барчани ҳайратга солмоқда
Россияда ўтказилаётган “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирида кутилмаган натижалар қайд этилмоқда.
WTA рейтингида 450-поғонада бораётган россиялик Елена Рибакина иккинчи даврада франциялик Каролин Гарсияни 4:6, 7:6, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди у чорак финалда германиялик Юлия Гёргес ва италиялик Роберта Винчи учрашуви ғолибига қарши баҳслашади.
Комментарии