Элнур Абдураимов профессионал боксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади

  • 30 сентября, 2018, 14:50
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов бугун АҚШда профессионал боксдаги биринчи жангини ўтказди. Ушбу баҳсда ҳамюртимизга мезбон боксчи Арон Жамил Холлис рақиблик қилди. Қувонарлиси, Элнур ушбу жангда рақибини нокаутга учратди ва проф рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Tecno

Маълумот учун, Холлис бугунги кунгача профессионал боксда 12та жанг ўтказган. Уларнинг 4тасида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан). 8та жангда эса мағлубиятга учраган (5таси нокаут).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию