"Эвертон" футболчиси янги мавсумни Россияда ўтказади

  • 10 августа, 2018, 15:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг ЦСКА клуби "Эвертон" ярим ҳимоячиси Никола Влашични ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда Vecernji.hr сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 20 ёшли хавбек “армиячилар” сафида бир мавсум ижарада тўп суради. Таъкидлаш керакки, москваликлар даставвал хорватиялик футболчини 10 млн евро евазига тўлиқ сотиб олишни таклиф қилишган эди, бироқ мерсисайдликлар ушбу таклифга рози бўлишмади.

Маълумот учун, Влашич ўтган мавсум “Эвертон” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию