Фазлиддин Ғоибназаровни қўллаб-қувватлайлик!

CHERY AUTO

2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингдаги дастлабки ғалабасидан сўнг бироз фурсат ўтиб, яна рингга кўтариладиган бўлди.

Tecno
 

Истеъдодли боксчимиз ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилишича, 20 май куни Нью-Йорк шаҳрида америкалик Агустин Маурас билан жанг қилади.

Унинг рақиби профессионал рингда 11 та жанг ўтказиб,олтита ғалаба, иккита мағлубият ва учта дуранг қайд этган.

Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги дастлабки учрашувида Виктор Васкесни иккинчи раундда нокаутга учратган эди.

Бўлажак жангда Фазлиддинга ғалаба тилаймиз!

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию